Деҳқончилик фани қуйидаги бўлимларини ўз ичига олади. Деҳқончиликнинг ривожланиш тарихи. - Қишлоқ хўжалиги ривожланишида "деҳқончилик" тушунчаси ҳам ўзгарган.
- Илк даврда уни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши деб тушунилди ва кейинчалик чорвачилик ажралиб чиққан.
- А.Тэyer XIX асрда "Қишлоқ хўжалигининг рационал асослари" китобида:
- 1-қисмни умумий масалаларга,
- 2-қисмни ўсимликларни таърифлашга ажратди.
- Кейинчалик 1-қисм умумий деҳқончилик, 2-қисм ўсимликшунослик дейилди.
- Қишлоқ хўжалигини ривожланиши давомида бошқа фанлар ҳам ажралиб чиқди.
- Деҳқончилик фанида yerлардан рационал фойдаланиш, тупроқнинг эффектив унумдорлигини ошириш, бегона ўтлар ва уларга қарши кураш каби масалалар қолди.
Ўзбекистон олимларининг деҳқончилик фанига қўшган хиссалари - Ўзбекистонда деҳқончилик фанини ривожланишга илмий фаолияти билан катта хисса қўшган олимлар. Н.Рыжов, М.В.Муҳамеджонов, А.Қ.Қашқаров З.С.Турсунхўжаев, В.П.Кондратюк, Х.Турсункулов ва бошқалар.
- Н.Рыжов (1903-1981) - ғўзани суғориш ва тупроқнинг физик хоссаларини ўрганиш бўйича ишлар қилди.
- М.В.Муҳамеджонов ва А.Қ.Қашқаров - yer ҳайдаш, yer ҳайдашни табақалаштириш, оралиқ ва сидerат экинларни экиш масалалари бўйича илмий ишлар олиб бориб, ишлаб чиқаришга тавсияномалар бerишди.
Ўсимликлар томонидан азотни ўзлаштириши Ёруғлик. - Ўсимликнинг ёруғликда қуёш энerгиясини ўзлаштириши фотосинтез дейилади.
- Ёруғлик етарли бўлганда бир квадрат метр барг 10-12 г органик модда синтезлайди.
- Булутли кунда фотосинтез маҳсулдорлиги кескин пасаяди.
- Келиб чиқишига кўра ўсимликлар:
- қисқа кун (ғўза, каноп, маккажўхори, оқ-жўхори, беда, кунгабоқар, тариқ, соя ва бошқалар)
- узун кун (буғдой, арпа, жавдар, картошка, зиғир) ўсимликларига бўлинади.
- Ўсимликлар ёруғликсевар ва сояпарварларга бўлинади.
- Кўчат қалинлигини нормал қилиш, бегона ўтларни ўз вақтида йўқотиш ўсимликларни ёруғлик билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |