1-Мавзу: Кириш


-Боб. БИОЛОГИЯТАЪЛИМИ МАЗМУНИ


Download 1.79 Mb.
bet19/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

4-Боб. БИОЛОГИЯТАЪЛИМИ МАЗМУНИ
4.1. БИОЛОГИЯДАН ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИ ВА ЎҚУВ ДАСТУРИ.

Режа:
1.Таълим стандарти ҳақида умумий тушунча.


2.Биология таълим стандартининг таркибий қисмлари.
3.Ўқув дастури ҳақида тушунча.
4.Биология ўқув дастурининг тузилиши.


Асосий тушунчалар ва таянч билимлар.
Стандарт атамаси, таълим стандарти, биология таълими давлат стандарти, ўқув дастури, биология ўқув дастури.


ТАЪЛИМ СТАНДАРТИ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА

Стандарт сўз инглизча бўлиб, нусха, ўлчам, меъёр деган маъноларни англатади.


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг биринчи босқичида юқорида қайд этилган таълим муассасалари учун ДТС ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16-августдаги Қарорига биноан амалиётга жорий этилди. Унда “Давлат таълим стандартларини бажариш Ўзбекистон Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир» деб белгилаб қўйилган.
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда қуйидаги принциплар асос қилиб олинган:

  • ДТСнинг давлат ва жамият талабларига, шахс эҳтиёжи­га мослиги;

  • ўқув дастурлари мазмунининг жамиятимизда рўй бераётган маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, фан-техника тараққиёти билан боғлиқлиги;

  • умумий ўрта таълимнинг узлуксиз таълимнинг бошқа турлари ва босқичлари билан узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги;

  • умумий ўрта таълим мазмунининг инсонпарварлиги;

  • таълим мазмунининг республикадаги барча ҳудудларда бирлиги ва яхлитлилиги;

  • умумий ўрта таълим мазмуни, шакли, воситалари ва усулларини танлашда инновация технологияларига таяниш;

  • ўқитувчиларнинг педагогик тафаккурида қарор топган анъанавий қарашлар билан «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да ифодаланган замонавий талабларнинг узвийлиги;

Умумий ўрта таълимнинг ДТС ўқувчилар умумтаълим тайёргарлигига, савиясига қўйиладиган мажбурий минимал даражани белгилаб беради.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling