1-Мавзу: Кириш


Download 1.79 Mb.
bet65/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Дарс структураси – бу унинг яхлитлиги, турли тип ва турларда ташкил этилганда ҳам асосий ўқув-тарбиявий хусусиятларини сақлаш таъминлана­ди­ган дарснинг таркибий қисмлари йиғиндиси тушунилади.
Дарснинг таркибий қисмлари жумласига ташкилий қисм, уй вазифаси­ни текшириш, янги ўқув материалини ўрганиш, уни мустаҳкамлаш ва уйга вазифа бериш киради.
Ташкилий қисм дарсни ташкил этишда унча кўп вақт сарфланмайди­ган, лекин дарсда муҳим ўрин тутадиган таркибий қисм бўлиб, унда биология ўқув хонаси ва ўқувчиларнинг дарсга тайёргарлиги (дарслик, дафтар, ўтган ва янги мавзу бўйича кўргазма воситалари, жиҳозлар, ўқув қуролларининг мавжудлиги)ни текшириш, ўтган мавзу юзасидан топшириқ­ларни аниқлаш, ўқув мақсад­ла­рини қўйиш, дарснинг бориши, ўрганила­ди­ган мавзу, дарс давомида бажариладиган ўқув топшириқлари билан таниш­ти­риш, ўқувчиларнинг ўқув мотивларини фаоллаштириш, интизомини сақлаш каби вазифаларни бажаришга хизмат қилади.
Уй вазифасини текшириш босқичида ўқувчиларнинг аввалги мавзу бўйича ўзлаштирган билим ва кўникмалари, унга боғлиқ ҳолда янги ўқув материалини ўзлаштириш имконияти аниқланади.
Ўқувчиларнинг аввалги мавзу бўйича ўзлаштирган билим ва кўникмаларини аниқлаш, баҳолашда ўқитувчи турли шакл: ялпи, индивидуал, кичик гуруҳларда назорат турларидан фойдаланиши мумкин.
Ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим ва кўникмаларини назарот қилиш ва баҳолаш учун ўқитувчи мавзу мазмунидан келиб чиққан ҳолда тест топшириқлари, дидактик ва тарқатма материаллар, ёзма иш, оғзаки савол-жавоб, турли дидактик ўйинлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Дарсда ўрганиладиган ўқув материалининг аввалги дарсда ўрганилган ўқув материали билан мантиқан боғланганлиги ҳисобга олинган ҳолда дарснинг уй вазифасини сўраш қисми турлича ўтказилади:
Дарсда ўрганиладиган ўқув материалининг аввалги дарсда ўрганилган ўқув материали билан мантиқан боғланган бўлса, уй вазифасини сўраш етакчи ўринда туради ва у ташкилий қисмдан сўнг ўтказилиши мақсадга мувофиқ.
Дарсда ўрганиладиган ўқув материалининг аввалги дарсда ўрганилган ўқув материали билан узвий боғланган бўлса, уй вазифасини сўраш янги мавзуни ўрганиш жараёни билан қўшиб олиб борилаи.
Дарсда ўрганиладиган ўқув материалининг аввалги дарсда ўрганилган ўқув материали билан боғлиқ бўлмаган, автоном мазмунга эга бўлса, аввал янги мавзу ўрганилиб, сўнгра уй вазифасини сўраш мустаҳкамлаш билан бирга ташкил этилади.
Дарснинг янги мавзуни ўрганиш қисми муҳим аҳамият касб этиб, дарснинг таълим, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларини амалга ошириш, ўқувчиларни муайян тушунча, кўникма ва малакаларни шакллантириш ва ривожлантириш, уларнинг ақлий фаолияти, мустақиллиги, таҳсил олишга бўлган қизиқишини орттириш, табиатга нисбатан онгли муносабатни таркиб топтириш назарда тутилади. Дарс учун ажратилган вақтнинг асосий қисми шу босқич учун сарфланади.
Ўқитувчи дарснинг ушбу босқичини ташкил этиш учун ўқув материали мазмунидаги асосий ғоя, ўқувчиларда шакллантириладиган тушунча ва кўникма, улар ўртасидаги боғлиқлик, ўқув материалини ўрганишнинг мантиқий йўналиши (индуктив ёки дедуктив)ни аниқлаши, мавзу мазмунига боғлиқ ҳолда ўқитиш воситалари, методларини танлаши, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш йўлларини белгилаши лозим.
Бу жараёнда ўқитувчи биологияни ўқитишнинг репродуктив методлари, ўқитиш воситаларидан табиий, тасвирий кўргазма воситалари билан бир қаторда ўқитишнинг фаол (продуктив) методлари, ахборот технологиялари­ни қўллашни назарда тутиши зарур.
Ўқув материалини мустаҳкамлаш босқичи – биологиядан ташкил этиладиган дарс самарадорлиги, мавзудан келиб чиқадиган таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларига эришилганлик, ўқувчилар томонидан мавзу мазмунига таалуқли билим, кўникмаларни эгаллаганлик даражасини аниқлаш имконини беради.
Ўқитувчи ушбу босқичдаги назоратни амалга ошириш учун оғзаки савол-жавоб, дидактик ва тарқатма материаллар, тест топшириқлари, биологик диктантлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Ушбу назорат натижаси педагогик жараёндаги тескари алоқани, яъни самарадорлик кўрсаткичини белгилайди.
Ҳар бир дарс – яхлит ўқитиш шакли бўлиб, унинг барча босқичлари бир-бири билан мантиқий бирликда изчил боғланган бўлиши лозим.
Ўқитувчининг дарс структураси ва тайёргарлигининг якуни уни ўтказиш учун тузилган дарс режаси саналади.
Мазкур дарс режасида мавзу мазмунига боғлиқ ҳолда дарснинг таъли­мий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлари, ўқув-тарбия жараёни, унда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш, кўзланган натижа ўз аксини топади.
Юқорида қайд этилган дарсни ташкил этиш босқичлари – дарснинг типи, тури ва структурасини белгилайди.
Ўқув материалининг ҳажми, қийинлик даражаси, мазмуни, мантиқий йўналиши, мазмунидаги билим, кўникма ва малакалар мажмуини таркиб топтириш ва ривожлантириш хусусиятлари, ўқувчиларнинг дарсга тайёргарлиги, ёш ва псиҳологик хусусиятлари, таълим-тарбия жараёнида тутган ўрнига кўра дарс босқичларининг ўрни ўзгариши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, дарс структураси дарснинг таъли­мий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлари, мазмуни, ўқитиш методлари ва воситалари, ўқувчиларнинг дарсга тайёргарлиги, ёш ва псиҳологик хусусиятлари, таълим-тарбия жараёнида тутган ўрнига боғлиқ бўлади.
Дарс структураси дарс режасида ўз аксини топади.
Дарс режаси ўқув материали мазмуни унда фойдаланиладиган ўқитиш воситалари ва методларига боғлиқ ҳолда тузилади. у фақат дарс босқичларинига эмас, балки унинг бориши, ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш ва баҳолаш, ўқув материалини мустаҳкамлаш бўйича аниқ саволлар, тест топшириқлари, ўқув материалини ўрганишнинг мантиқий йўналишини ўзида мужассамлаштириб, муайян ўқитиш метод, усул ва воситалари кўрсатилган бўлади.
Дарс режасини тузишдан аввал, ўқитувчи дарснинг таъли­мий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлари, дарс типи, тури, структураси, ўқув материалини ўрганиш тартибини аниқлаши лозим.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг уй вазифасини бажариш жараёнини осонлаштириш, дарслик устида мустақил ишини самарали ташкил этиш мақсадида ўқув материалини ўрганиш тартибини дарсликда берилган тартибда амалга оширади.
Дарс режаси қисқа, лекин дарсни ташкил этиш ва ўтказиш учун керакли бўлган барча маълумотларни қамраб олади.
Дарс режаси умумий кўринишда қуйидагича бўлади:

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling