1-Мавзу: Кириш


ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ


Download 1.79 Mb.
bet68/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ

  1. Дарснинг мақсад ва вазифаларини аниқланг.

  2. Дарснинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатинг.

  3. Биология дарсларига қўйиладиган умумий талабларни аниқланг.

  4. Биология дарсларига қўйиладиган методик талабларни аниқланг

  5. Дарс типлари ва турларини аниқланг.

  6. Кириш дарсларининг ўзига хос хусусиятларини кўрсатинг.

  7. Мавзу мазмунини ёритишга мўлжалланган дарсларнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатинг.

  8. Умумлаштирувчи дарсларнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатинг.

  9. Дарс структураси қандай таркибий қисмларни ўз ичига олишини аниқланг.

  10. Ўқитувчининг дарсга тайёргарлигининг босқичлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатинг.



8.3. ЭКСКУРСИЯ – БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШНИНГ МУҲИМ ШАКЛИ
Режа:

  1. Экскурсияларнинг таълим-тарбия жараёнида тутган ўрни.

  2. Биологик экскурсияларнинг мақсад ва вазифалари.

  3. Биологик экскурсияларни ўтказиш методикаси.

  4. Ўқитувчининг экскурсияга тайёргарлиги.

Биологик экскурсиялар – синф ёки муайян ўқувчилар гуруҳи билан ўқув дастурига мувофиқ, ўқитувчи томонидан мактабдан ташқарида табиий мухит ёки сунъий яратилган шароитда объектларнинг яшаш муҳити ва унга боғлиқ ҳолда ўзига хос хусусиятларини ўрганиш мақсадида ўтказиладиган ўқув-тарбия жараёнининг муҳим шакли саналади.


Маълумки, биология ўқув фани сифатида ўқувчиларга табиат, табиат-нинг анорганик таркибий қисмлари, улардаги ўзгаришлар ва тирик орга­низм­ларнинг ўзига хос ҳаётий жараёнлари, яшаш муҳитига мослаши­ши, экологик жамоалар, уларда модда ва энергия алмашинувининг хусусият­лари билан таништиради.
Ўқитувчи раҳбарлигида табиатдаги мавсумий ўзгаришларларни куза­тиш, тирик организмларнинг хилма-хиллиги, яшаш муҳитига мослаши­ши, улар ўртасидаги биотик алоқа шаклларини ўрганиш, ўқувчиларда оламни яхлит тасаввур қилиш, табиий жамоаларнинг таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги билимларни шакллантириш, табиий муҳит­да тирик организмларнинг яшаш шароити билан танишиш мақсадида экскурсиялар ташкил этилади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling