1-Мавзу: Кириш


ЎҚИТУВЧИНИНГ ДАРСГА ТАЙЁРГАРЛИГИ


Download 1.79 Mb.
bet67/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

ЎҚИТУВЧИНИНГ ДАРСГА ТАЙЁРГАРЛИГИ.
Биологиядан ҳар бир дарсни лойиҳалаш ва моҳирона ўтказиш ўқитувчидан пухта тайёргарлик кўриш ва ижодий меҳнатни талаб этади, ҳамда дарс самарадорлигини орттиришга хизмат қилади.
Ўқитувчи дастлаб дарсда қандай дидактик (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи) мақсадларни амалга ошириш, дарс типи, тури, структураси ва босқичлари, ўқув материалини саралаш, ўқитиш методлари ва кўргазма воситаларини аниқлайди, сўнгра дарс режаси ва матнини тайёрлайди.
Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

  1. Ўқув дастури, истиқбол ва мавзули режага биноан, мазкур дарснинг дарслар системасида тутган ўрнини, мавзулараро, боблараро ва фанлар­аро боғланишлар;

  2. Дарсликдаги ўқув материали мазмуни ва унинг ҳажми билан танишиши, унга боғлиқ ҳолда ДТС меъёрлари, биологияни ўқитишга қўйиладиган талабларни аниқлаши;

  3. Дарс типини танлаши, унинг структурасини тузиши, дидактик мақсад­лар­ни аниқлаш, ўқув материали асосида дарснинг мантиқий, тарбиявий йўналиши ва шахсни ривожлантириш имкониятлари;

  4. Қўшимча адабиётлар ва методик қўлланмалар билан танишиши ва уларни амалиётга қўллаш йўлларини белгилаши;

  5. Дарсда фойдаланиладиган кўргазма воситаларини танлаш, дидактик ва тарқатма материаллар тайёрлаш, тест топшириқларини тузиш, ўқувчилар учун мустақил таълим учун адабиётлар, уларнинг саҳифаларини аниқлаши;

  6. Ўқувчиларнинг мустақил иши учун керакли объектларни танлаш;

  7. Дарснинг бориши ва ҳар бир босқич учун ажратиладиган вақт тақсимоти;

  8. Дарс режасини тузиши ва матнини ишлаб чиқиши лозим.

Ўқитувчи дарсга тайёргарлик жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган барча вазиятларни, белгиланган дарс структураси ва режасидан четга чиққан ҳолларнинг олдини олиш, муайян ҳолларда дарснинг боришига тегишли ўзгартириш­лар киритиш йўлларини ҳисобга олиши лозим.
Ўқувчилар уй вазифаси тайёрламаган, ўқув материалини яхши ўзлаштирмаган, ўқувчиларнинг билимларида типик камчиликлар учраган ҳолларда аввалги дарсда ўрганилган мавзуни қайта ташунтириш, ёки аксинча бўлганда вақтнинг ортиб қолиши ҳолларида қўшимча ва қизиқарли материаллардан фойдаланишни назарда тутиш зарур.
Шу сабабли ўқитувчи дарсга тайёргарликни пухта амалга ошириши, мукаммал даражада дарс режаси ва матнини лойиҳалаши лозим.
Шундай қилиб, дарс режасида дарснинг бориши ва мазмуннинг қисқа тарзда акс эттирилса, дарс матнида – ўқув материали тўлиқ ва кенг қамров­ли ёритилган, ҳар бир босқичда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолияти назарда тутилган ҳолда дарснинг бориши белгиланган бўлади.
Ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлиги – ўқитишнинг асосий шакли бўлган дарс самарадорлигига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатадиган кучли омил саналади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling