1-Мавзу: Кириш


Download 1.79 Mb.
bet69/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Экскурсиянинг турлари.
Умумий ўрта таълим мактабларида экскурсиялар давомийлигига кўра, бир соатлик, бир кунлик ва кўп кунлик бўлиши мумкин.
Бир соатга мўлжалланган экскурсия – мактаб ҳовлисида ёки ўқув тажриба ер майдончасида ўтказилади.
Бир кунга мўлжалланган экскурсия – табиатга, ишлаб чиқариш корхоналарига, фермер хўжаликларига, ҳайвонот ёки ботаника боғига, балиқчилик ёки паррандачилик хўжалигига уюштириладиган экскурсия планини мактаб илмий бўлим мудири томонидан тасдиқланади.
Кўп кунлик экскурсия – ўқув йилининг охирида комплекс экскурсия деб, бунга тарих, география, тил адабиёт, жисмоний тарбия ёки ҳарбий таълим фани ўқитувчилари билан биргаликда ўтказилади. Кўп кунлик экскурсия – режасини педагогик кенгашда тасдиқланади.
Экскурсия биологияни ўқитишнинг муҳим шакли бўлиб, у қуйидаги дидактик мақсадларни амалга оширишга хизмат қилади:

  • Тирик организмларнинг тузилиши ва органларнинг функцияларида­ги ўзига хос хусусиятларни яшаш муҳитига боғлиқ ҳолда ўрганилиши ўқувчилар томонидан биологик қонуниятларни “табиат-инсон-жамият” муносабатлари нуқтаи назаридан ўрганишга имкон яратади.

  • Ўрганилаётган мавзу мазмунига боғлиқ ҳолда самарали ташкил этилган экскурсияларда ўқувчиларда биологик объектларнинг тузилиши, ривожланиши ва ҳаётий фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини чуқурроқ англаш, илмий дунёқарашни кенгайтириш имконини беради.

  • Тирик организмларнинг жамоалари, уларнинг таркиби, озиқ занжири, энергия сарфи, биосферадаги модда ва энергия алмашинувини тасаввур қилишга замин тайёрлайди.

  • Ўқитишнинг асосий шакли бўлган дарсда ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган назарий билимларни орттириш, уларни амалиётга қўллаш, табиатга нисбатан онгли муносабат, кузатиш, ўқув ва амалий меҳнат кўникмаларини таркиб топтиришга хизмат қилади.

  • Ўқитиш давомида алоҳида организмлар ва ходисалар ҳақида илк бор шаклланган тушунчалар кенгайтирилади, бошқа тушунчалар билан бири­киб, мураккаб тушунчаларнинг ҳосил бўлишига олиб келади.

  • Табиат ҳодисаларини кузатиш оламнинг моддийлиги, табиатдаги ўзаро боғланиш ва ривожланиш, табиий бойликларнинг инсон ҳаёти ва халқ хўжалигида тутган ўрни, уларни муҳофаза қилиш тадбирлари билан таништириш орқали Она Ватаннинг табиатга меҳр-мухаббат уйғотиш, экологик, эстетик, иқтисодий ва гигиеник тарбия бериш имконияти вужудга келади.

Экскурсия - ўқувчиларнинг мўлжал олиш, объектларни таниш, ҳоди­са­ларни кузатиш, уларни таққослаш, ўхшашлик ва фарқли томонларини аниқлаш, умумлаштириш ва хулоса чиқаришга ўргатади. Қайд этилган ақлий операциялар уларда мантиқий фикр юритиш кўникмаларини таркиб топтириш билан бир қаторда табиатнинг илмий-тадқиқот методларини англаш, зарур ҳолларда улардан фойдаланишга имкон яратади.
Биологияни ўқитиш шакллари – дарс, дарсдан ташқари ишлар ва синфдан ташқари машғулотлар учун керакли бўлган тарқатма ва дидактик материаллар, тирик объектлар тўплаш, коллекция ва гербарийлар тайёрлаш орқали ўқувчиларда муайян кўникмалар ривожлантирилади.
Қишлоқ хўжалиги фермер хўжаликлари, селекция институтлари ва станцияларида ўтказилган экскурсиялар маданий ўсимликларнинг навлари ва хонаки ҳайвон зотлари билан таништириш ўқувчи­лар­нинг дунёқарашини кенгайтириб, касбга йўллаш имконини беради.
Биологияни ўқитишнинг муҳим шакли бўлган экскурсиялар ўқув дастури билан белгиланган бўлади. Экскурсияларнинг мавзуси ўқувчилар ўргана­ёт­ган ўқув фани мазмуни ва табиатдаги мавсумий ўзгаришларга мантиқий боғлик ҳолда белгиланади.
5-синфда “Ботаника” ўқув дастурига мувофиқ, қуйидаги экскурсиялар ташкил этилади:
Кузда ўсимликлар ҳаётида рўй берадиган ўзгаришлар билан танишиш – 4 дарс;
Иссиқхоналарда ўстириладиган ўсимликлар билан танишиш – 32 дарс;
6-синфда “Ботаника” ўқув дастурига мувофиқ, қуйидаги экскурсиялар ташкил этилади:
Ўсимликлар ҳаётида рўй берадиган ўзгаришлар – 17-дарс;
Ўсимликларнинг асосий бўлимлари – 35-дарс;
Гулли ўсимликларнинг хилма-хиллиги ва уларнинг ўсиш шароити билан танишиш – 56-дарс;
7-синфда “Зоология” ўқув дастурига мувофиқ, қуйидаги экскурсиялар ташкил этилади:
Моллюскалар, уларнинг чиғаноғи, ҳашаротларнинг асосий турлари ва уларнинг ҳаёти билан танишиш;
Қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонларнинг хилма-хиллиги;
Чорвачиликнинг асосий тармоқлари ва уларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти.
9-синфда “Биология” ўқув дастурига мувофиқ, қуйидаги экскурсиялар ташкил этилади:
Ўсимликларнинг янги навларини яратиш йўллари билан танишиш мақсадида селекция институтлари ва станцияларига экскурсия.
Ўрта махсус, касб - ҳунар таълими муассасалари “Биология” ўқув фани дастуридан қуйидаги экскурсиялар ўрин олган:
Сунъий танлаш. (Чорвачилик ёки паррандачилик фермер хўжаликларига экскурсия);
Табиатда яшаш учун кураш;
Табиий ва сунъий экосистемалар билан танишиш;
Экскурсия мавзуларининг таҳлили, ўқувчиларнинг ёш ва псиҳологик хусусиятлари, эгаллаган билим заҳиралари, ўрганилаётган ўқув фани мазмунига боғлик ҳолда мураккаблашиб бораётганлигини кўрсатади.
Қуйида экскурсияларнинг мазмуни ва уларда ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш билан танишиб чиқамиз.
Ўрта махсус, касб - ҳунар таълими муассасалари “Биология” ўқув фани дастуридан ўрин олган “Табиий ва сунъий экосистемалар билан танишиш” мавзусидаги экскурсия қуйидагича ташкил этилади.
Экскурсия мавзуси: Табиий ва сунъий экосистемалар билан танишиш

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling