1-Мавзу: Кириш
Дарсда фойдаланиладиган технология
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг бориши
Дарсда фойдаланиладиган технология: Дидактик ўйин технологияси. (Тақдимот дарси)
Асосий тушунчалар ва таянч билимлар: Экология фанининг бошқа фанлар билан ўзаро боғланиши, вазифалари, предмети ва бўлимлари, методлари, асосий экологик тушунчалар; Дарснинг бориши: I.Ташкилий қисм. II.Ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларини фаоллаштириш. III.Ўқувчиларни дарс мавзуси, мақсади ва бориши билан таништириш. IV.Янги мавзуни ўрганиш: Режа: 1. Экология фанининг бошқа фанлар билан ўзаро боғланиши; 2. Экология фанининг вазифалари; 3. Экология фанининг предмети ва бўлимлари; 4. Экология фанининг методлари; 5. Асосий экологик тушунчалар; Ўқитувчи ушбу дарсни ташкил этишдан аввал, ўқувчилар гуруҳи билан муайян тайёргарлик ишларини олиб боради. Ўқувчиларга экология фани соҳасида ишлаётган “олимлар” мақомини бериб, улар зиммасига экология фанининг ўрганиш объектлари ва предмети, экология фанлари системаси, экологиянинг илмий-тадқиқот методлари, экологиянинг назарий ва амалий аҳамияти бўйича ахборот тўплаш ва ўқувчиларни таништириш вазифаси юклатилади. Ўқитувчи дарснинг ташкилий қисмидан сўнг, ўқувчиларнинг аввал ўқув фанларидан ўзлаштирган билимларини фаоллаштиради, сўнгра ўқувчиларни дарс мавзуси, мақсади, бориши билан таништиради. Шундан сўнг экология фанининг тақдимоти бошланади. “Олимлар” мақомини олган ўқувчилар навбат билан ўқувчиларни эко-логия фанининг ўрганиш объектлари ва предмети, системаси, экологиянинг илмий-тадқиқот методлари, назарий ва амалий аҳамияти билан таништиради. Ўқитувчи тақдимот тугагандан сўнг, дарсликда берилган топшириқлар асосида ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этади. Ўқувчилар ўзлаштирган билимларини назорат қилиш ва баҳолаш мақсадида қуйидаги жадвалларни тўлдириш тавсия этилади. 1-жадвал
2-жадвал
Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling