Кириш дарсларида ўқитувчи томонидан мазкур бобни ўрганишнинг аҳамияти, ушбу жараёнда ҳал этиладиган муаммолар, мавзу мазмуни ва мақсадга мувофиқ ҳолда қизиқарли анологиялардан фойдаланишга эътибор қаратилиши ўқувчиларда фан асослари, хусусан шу бобдан ўрин олган масалаларни ўрганишга бўлган қизиқишининг ортиши, билимларни ўзлаштиришга бўлган эҳтиёжларини қондиришга замин тайёрлайди.
Кириш дарслари ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билимларидан янги вазиятларда қўллаши учун имкон берадиган муаммоли савол-топшириқлар, муаммоли суҳбат билан бошланиши мақсадга мувофиқ.
Дарснинг шу тарзда бошланиши ўқувчиларнинг янги бобни ўрганиш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш, аввал ўрганилган боблар билан мантиқий боғланишни амалга ошириш имконини беради.
Мазкур дарс типига мансуб дарслар турига мисол қилиб муаммоли таълим технологиясининг “Ақлий ҳужум”, дидактик ўйин технологиясининг “Тақдимот” дарсларини олиш мумкин.
Қуйида “Тақдимот” дарснинг ишланмаси берилмоқда. Ушбу дарс “Экология асослари” бобини ўрганишдаги дастлабки дарс бўлиб, унда бобга тегишли барча муаммолар ўрганилади.
Дарснинг мавзуси: Экология фани, унинг вазифалари ва ўрганиш усуллари.
Дарснинг таълимий мақсади: Ўқувчиларни экология фани, вазифалари, предмети, асосий бўлимлари, методлари, асосий экологик тушунчалар билан таништириш.
Дарснинг тарбиявий мақсади: Ўқувчиларни тирик организмларнинг тузилиш даражалари ва уларни ўрганадиган фанлар билан таништириш орқали илмий дунёқарашини кенгайтириш, экологик тарбия бериш.
Дарснинг ривожлантирувчи мақсади: Ўқувчиларнинг биологик фанлар системаси, хусусан, экологик муҳит ҳақидаги тушунчалари, дарслик устида мустакил ишлаш, кузатиш куникмаларини ривожлантириш.
Дарсни жиҳозлаш: Экологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси, бўлимлари, методлари акс этган жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |