1-Мавзу: Кириш


Download 1.79 Mb.
bet59/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

ДАРС ТИПЛАРИ ВА ТУРЛАРИ

Ўқув дастуридан ўрин олган мавзуларнинг мазмуни, таълимий, тарбиявий ва ривожлан­тирувчи мақсадлари ҳисобга олинган ҳолда дарслар­нинг тузилиши, унда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш ўзига хос хусусиятларга эга бўлади.


Дарсларнинг юқорида қайд этилган хусусиятларига кўра дарслар типологияси ишлаб чиқилган.
Б.П. Есипов, Г.И. Щукина дарсларни асосий дидактик мақсадларига кўра таснифлашни тавсия этган. Мазкур типологияда дарслар қуйидаги:

  • Билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш;

  • Билимларни тизимга солиш ва умумлаштириш;

  • Билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш, такрорлаш;

  • Назорат ва баҳолаш;

  • Комбинирлашган (мажмуали) типларга ажратилган.

Мазкур типологиянинг таҳлили, дарсни ташкил этиш босқичлари эътиборга олинмаганлигини кўрсатди. Ҳар бир дарсда муайян билим, кўникма ва малакалар шакллантирилади ва ривожлантирилади, тизимга солинади ва умумлаштирилади, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалари назорат қилинади ва баҳоланади. Шу сабабли, ушбу типология камчиликлардан ҳоли эмас.
Н.Е. Кузнецова дарсларнинг асосий дидактик вазифаларига биноан таснифлаган:

  • Янги ўқув материалини ўрганиш;

  • Назарий билим, кўникма ва малакаларни амалиётга қўллаш ва такомиллаштириш;

  • Билимларни тизимга солиш ва умумлаштириш;

  • Назорат ва баҳолаш;

  • Аралаш ёки комбинирлашган (мажмуали) типларга ажратган

Бу типология ҳақида ҳам юқоридаги фикрларни айтиш мумкин.
Г.И. Белов, Е.П. Бруновт, И.Д. Зверев, А.Н. Мягкова каби методист-олимлар дарсларни ўтказиш усулига кўра типларга ажратган:

  • Маъруза дарслари

  • Экскурсия дарслари

  • Суҳбат дарслари

  • Кинодарс

  • Лаборатория дарслари

  • Мустақил ишлаш дарслари.

Бу типологиядан ўрин олган типлар тўғри белгиланган эмас, олимлар томонидан дарс типлари ва турлари аралаштириб юборилган.
С.В. Иванов томонидан дарслар ўқув жараёнининг асосий босқичлари асосида типларга ажратилган:

Ушбу типологияда дарсларнинг ҳамма хусусиятлари ҳисобга олинма­ган, жумладан, таълим мазмунининг таркибий қисмлари бўлган кўникма ва малакалар эътибордан четда қолган.
Н.М. Верзилин дарсларни типларга ажратишда тушунчаларни асосий мезон этиб белгилаган:

  • Анатомик мазмундаги дарслар

  • Морфологик мазмундаги дарслар

  • Филогенетик мазмундаги дарслар

  • Экологик мазмундаги дарслар ва ҳ.қ.

Қайд этилган типологияни амалиётга жорий қилиш қийин кечади, чунки таълим-тарбия жараёнида тушунчалар бир-бири билан узвий равишда шакллантирилади. Тушунчаларнинг бу тарзда типларга ажратилиши мақсадга мувофиқ эмас.
В.М. Корсунская, Н.А. Рыков, И.Н. Пономарева, Д.И. Трайтак каби методист-олимлар бобни ўрганишда дарснинг ўрни ва таълим жараёнининг босқичлари асосида типларга ажратган. Ҳар бир боб мантиқий боғланган мазмунни ўз ичига олган бўлиб, мавзулар алоҳида дарс шаклида ўрганила­ди. Шу сабабли, ҳар бир бобни ўрганишда ўқитиш мақсадлари ва ўқув материалини ёритиш нуқтаи назаридан ўзаро мантиқий боғланган дарслар тизимидан фойдаланилади. Олимларнинг фикрича дарслар қуйидаги типлардан иборат бўлиши лозим:

  • Кириш дарслари.

  • Ўқув материали мазмунини ёритувчи дарслар.

  • Умумлаштирувчи дарслар.

Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, дарслар типологияси бўйича ягона фикрга келинмаган ва бу масала баҳсли саналади.
Бизнинг назаримизда ушбу типология биологияни ўқитишда қўллани­ла­диган дарсларнинг мақсади ва вазифасига мос келади.
Биологияни ўқитиш амалиётида у ёки бу типга айнан мос келадиган дарсларни топиш қийин, шу сабабли ҳар бир тип муайян дарс турларини ўз ичига олади.
Кириш дарслари. Мазкур дарсларнинг асосий вазифаси ўқувчиларни янги ўқув материалини қабул қилишга тайёрлаш, фанлараро, мавзулараро боғланишни амалга ошириш, муаммоли вазиятларни яратиш, ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билимларини янги ва кутилмаган вазиятларда қўллашга ўргатиш орқали янги билимларни эгаллашга эришиш, қизиқишини орттириш саналади.
Ушбу дарсларда ўқувчиларга индивидуал ёки кичик гуруҳларда бажариши учун ўқув топшириқлари (қўшимча адабиётлар устида мустақил ишлаш, маъруза, гербарий, коллекция, жадвал тайёрлаш, кузатиш ўтказиш, тажрибалар қўйиш) берилади.
Ушбу дарсда ўқувчилар бобнинг мақсади ва вазифалари, бобдан ўрин олган мавзулар, асосий ғоя ва назариялари, ўқув ва амалий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари, ДТС билан меъёрланган ўзлаштириладиган билим, кўникма ва малакалар, дарслик, қўшимча адабиётлар, дафтар билан ишлаш таништирилади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling