1-Мавзу: Кириш


Download 1.79 Mb.
bet95/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Эстетик тарбия. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълим олувчиларда бой эстетик дунёқарашни ҳосил қилиш масаласига кенг эътибор берилган. Маълумки, эстетика – гўзаллик элементлари, шароитлари ва қонунлари тўғрисидаги фандир. Эстетик тарбия гўзаллик ҳисси, туйғулар, бадиий дидни ривожлантиришга қаратилган.
Эстетика меҳнатда, ижтимоий ва шахсий ҳаётда ўз атрофида гўзаллик барпо этишга интилишни вужудга келтиради. Гўзалликни кўра билиш, идрок қилиш, барпо этиш ва чиройли иш кўриш – тарбия вазифаларидан биридир.
Табиатшунослик дарсларида ўқитувчи ўсимликларнинг органлари, гул ва мевалар, ўсимликлар қопламини ўрганишда уларнинг гўзаллигини ёритади. Бунда ўқувчиларнинг эътиборини ўсимликларнинг ташқи гўзаллигига қаратиб, улардаги яширин гўзаллик ҳаёти, муҳит билан уйғунлашиши, табиат ва инсон ҳаётида тутган ўрнини идрок қилишга ўргатади.
Ўқувчиларни эстетик тарбиялашда биология ўқув хонаси, тирик табиат бурчаги, мактаб тажриба ер майдонларида вужудга келтирилган тартиб, шинамлик ва гўзаллик муҳим рол ўйнайди. Ўқув хонасидаги ўсимликлар, кўргазма воситалари эстетик талабларга жавоб бериши ва маълум бир мазмунда жойлаштирилган бўлиши керак.
Эстетик тарбиянинг вазифаси:

  1. Ўқувчиларни гўзалликни кўриш ва идрок қилишга, чиройлини хунук­дан фарқ қилишга ўргатиш, бу билан эстетикани идрок қилиш билан боғлаш;

  2. Табиатда, меҳнат жараёнида, ўз атрофида, шахсий ва ижтимоий ҳаётда гўзалликни ўрнатиш ва ҳимоя қилишга, эстетик дидни меҳнат ва турмуш маданияти билан боғлаш;

  3. Турли ҳаётий вазиятларда чиройли иш тутишга, эстетикани маънавий-аҳлоқий қарашлар билан уйғунлаштиришга ўргатишдан иборат.

Биологияни ўқитишда эстетик тарбия серқиррали бўлиб, уни дарс, дарсдан ва синфдан ташқари ишлар ва экскурсияларда амалга ошириш имконияти мавжуд.
Иқтисодий тарбия. Республикамиз бозор иқтисодиётига ўтиши, таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларга иқтисодий тарбия бериш заруратини келтириб чиқаради. Ўқувчилар ботаника, зоология, Биология (Цитология ва генетика асослари), Биология (Эволюция ва экология асослари) ўқув фанларида ўсимлик ва ҳайвонларнинг маҳсулдорлиги, далаларнинг унумдорлигини ошириш, тупроқ ва ерга нисбатан муносабатини тубдан ўзгартириш, олинадиган маҳсулотларни ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан орттириш масалалари билан танишадилар. Ўқитувчи ўрганилаётган мавзу мазмунига боғлиқ ҳолда иқтисодий тарбияни амалга ошириши зарур.
Масалан, «Поянинг энига ўсиши» мавзусида дарахт таналарининг қурилиш, мебелсозлик, қоғоз тайёрлаш саноати ва ҳ.к.да кенг миқёсда фойдаланиши қайд этилади. Ўқувчиларда тежамкорликни вужудга келтириш учун ўқитувчи ўқувчилар эътиборига қуйидаги маълумотларни ҳавола этади. Бир тонна қоғоз тайёрлаш учун 50-80 ёшдаги 15-16 та дарахт танаси сарф бўлади. Дарахтларни сақлаб қолиш учун қандай тадбирларни амалга ошириш зарур деб ўйлайсиз? деган саволни қўяди. Ўқувчилар дарахтзорларни кўпайтириш, кераксиз қоғозларни тўплаш ва қайта ишлашга топшириш зарурлигини қайд этадилар. Ўқитувчи 60 кг қоғоз битта дарахтнинг, 50т қоғоз 100 га ердаги дарахтзорларни асраб қолишини айтади.
Иқтисодий тарбия ўқитишнинг барча шаклларида, шу жумладан, синфдан ташқари машғулотларида амалга ошириш, бунда ватанимизнинг иқтисодиёти ва халқ хўжалигининг турли тармоқларини ривожлантиришда биология фанининг тутган ўрнига оид маълумотлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling