1-Мавзу: Кириш


Download 1.79 Mb.
bet98/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Байналминал тарбия. Республикамизда қабул қилинган миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири миллатлараро тотувлик ҳисобланади. «Миллатлараро тотувлик ғояси-умумбашарий қадрият бўлиб, турли хил халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Бу – ғоя бир жамиятда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг маънавий асосидир»1. «Шу боис, бугунги кунда мамлакатимизда яшаб келаётган миллатларни ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш истиқлол мафкурсининг асосий мақсадларидан биридир. У ҳалқимизга хос бўлган олижаноблик ва инсонпарварлик фазилатларига асосланади».2
Миллатларо тотувлик шахсда мавжуд бўлган байналминал тарбиянинг натижасида вужудга келади. Биологияни ўқитишда ўқувчиларни байнал­ми­нал руҳда тарбиялаш учун мавзу мазмунига боғлиқ ҳолда биология фанининг ривожига ҳисса қўшган жаҳоннинг етук олимлари, уларнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти, жаҳон цивилизациясига буюк ҳисса қўшган турли миллат вакиллари билан таништириш орқали уларга улар томонидан яратилган умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадга мувофиқ.
Байналминал тарбия ўқитишнинг барча шаклларида, шу жумладан, синфдан ташқари машғулотларда амалга ошириш, бунда биология фанининг ривожига ҳисса қўшган жаҳоннинг етук олимлари, уларнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган кечалар ташкил этиш ва ўтказиш тавсия этилади.
Биологияни ўқитиш самарадорлиги таълим ва тарбиянинг узвийлигини амалга оширилишига боғлиқ. Мазкур масалалар биологияни ўқитиш методикасида алоҳида ўрганилиши, таълим-тарбия жараёнининг баркамол шахсни шакллантиришда тутган ўрнини кўрсатиш билан изоҳланади, лекин ўқитиш жараёнида бу масалалар бир-бири билан узвий, уйғунлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
Биологияни ўқитишда таълим ва тарбиянинг узвийлигини амалга ошириш учун қуйидагиларни назарда тутиш лозим:

  1. Ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш шахснинг ривож­лани­шида муҳим аҳамият касб этади. Илмий дунёқарашни шакллантириш ўқувчи­лар томонидан фан асосларини чуқур ўрганиши билан узвий боғланган. Илмий дунёқараш - барча таълим-тарбиявий жараённинг асоси.

  2. Меҳнат тарбияси ўқувчиларни таълим ва касбга йўналтириш билан узвий боғланган. Ўқувчиларда меҳнат кўникмаларини шаклланти­риш, меҳнат фаолиятига тайёрлаш, шахснинг илмий-назарий билим­­ларни ўзлаштирганлик даражаси, ватанпарварлиги ва жисмоний ривожланишига асосланади.

  3. Эстетик тарбия маънавий-ахлоқий, ақлий, меҳнат, гигиеник ва жисмоний тарбия билан узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилади.

  4. Ўқувчиларнинг жисмоний ривожланишини, уларнинг ақлий, маънавий ахлоқий, экологик, эстетик ва гигиеник тарбия билан уйғун ҳолда вужудга келади.

Хулоса қилиб айтганда биологияни ўқитишда таълим-тарбиянинг узвийлигини амалга ошириш ўқитувчининг диққат марказида бўлмоғи лозим.
ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРГАН БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТОПШИРИҚЛАРИ



  1. Ўқувчиларда илмий дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш йўлларини ўрганинг.

  2. Биологияни ўқитишда ўқувчиларни маънавий-аҳлоқий тарбиялаш учун ўқитувчи нималарга эътиборини қаратиш зарур деб ўйлайсиз?

  3. Ўқувчиларни ватанпар­вар­лик руҳида тарбиялаш бўйича берилган тавсия­лар­ни ўрганинг, Сиз яна нималарга эътибор беришни таклиф қиласиз?

  4. Биологияни ўқитишда ўқувчиларда экологик маданият ва тафаккурни ривожлантиришнинг заруратини асослаб беринг.

  5. Биологияни ўқитишда эстетик тарбияни амалга оширишнинг имкониятларини гапириб беринг.

  6. Ўқувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлашда жисмоний, гигиеник, иқтисодий ва меҳнат тарбиясининг аҳамиятини асослаб беринг.

  7. Ҳозирги шароитда ўқувчиларни байналминал руҳда тарбиялашнинг аҳамиятини тушунтиринг.

  8. Биологияни ўқитишда таълим – тарбиянинг узвийлигини таъминлаш йўлларини ўрганинг.


Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling