Ҳайвонлар бурчакда тип ва синфлар бўйича гурухларга ажратилади, лекин гуруҳлаштириш яшаш муҳити бўйича ва уларнинг тегишли ўсимлик билан бирга бўлиши мумкин.
Синфнинг ёки тирик бурчакнинг бирорта деразасида ўсимликларнинг «тирик система»сини тасвирлаб кўрсатиш мумкин, бу V, VI, Х, ХI – синф ўкувчилари учун фойдалидир. Бунинг учун хона ва ёввойи ўсимликлардан фойдаланилади, улар деразаларга бир авлоднинг турлари, бир оиланинг авлодлари шу кабилар тартибида жойлаштирилади. Ҳайвонлар системасини тирик объектларни тулумлари билан, баъзи холларда расмлар билан бирга кўрсатиш мумкин.
Мактаб тирик табиат бурчагида алоҳида синфлар учун, қандайдир қисмларни ажратиш педагогик мақсадга мувофиқ эмас. Унда ўқувчилар жамоатчилик, ўсимлик ва ҳайвонлар дунёсининг табиий бирлигини тушуниб олиш руҳида тарбиялаш муҳимдир.
Тирик табиат бурчагини жиҳозлаш. Тирик бурчакни ташкил этишда баъзи бир зарур жиҳозларни ҳам назарда тутиш лозим. Биринчи галда ўсимликларни қўшимча ёруғлик таъсирида ўтказиладиган тажрибаларни таъминлаш керак.
Бунинг учун бурчак қўшимча ёруғлик манбалари билан таъминланиши керак. Агар тирик бурчакда ҳарорат паст бўлса, унда ёруғлик камераси бўлиши керак. Бу етарли даражада ёруғлик бериши, ҳароратни кўтариш ёки пасайтиришга имкон бериши, шу ҳароратни сақлаб туриши керак.
Қиш ўртасида ёруғлик камерасини тирик бурчак жиҳозлари қаторига киритилиши, ёруғсевар ва иссиқсевар ўсимлик устида турли тажрибалар ўтказишга имкон беради. Ҳаво намлигини сақлаш учун ўсимликларга пульверизаторда сув пуркалади. Намлик камераси учун террариумдан фойдаланиш мумкин.
Бунинг учун террариум остига қум солинади ва гул тувакчалар паст – баланд қилиб қўйилади. Уларга намда ўсадиган ўсимликлар мох ва бошқалар ўтказилади. ўртага сув йиғиладиган чуқурча қилинади ёки сувли ваннача қўйилади.
Қаламчалар учун тўртта ойнак қўйилган, тупроқ ёки қум билан тўлдирилган ва бурчаклари ёпиштирилган шиша яшикча тарзида намлик камераси ёки парникча ясаш мумкин.
Замбуруғ, бактериялар коллониясини ўстириш бўйича қатор тажрибалар учун қоронғулик камераси керак. Бу камеранинг ичи қора рангга, ташқи томони эса хона мебеллари рангида бўлади. Гидрофитларни аквариум ёки банкаларга жойлаштирилади. Бунинг учун банка остига бир оз тупрок, 2см қалинликда торф қум солинади.
Тирик табиат бурчагида ҳар –хил ҳайвонларни сақлаш учун аквариум, террариум, вольера ва қафаслар зарур. сув ҳавзаларида яшовчи ҳайвонлар устида кузатиш олиб бориш учун мактабда аквариумлар ва тиниқ шишали банкалар бўлиши зарур. Террариумларни сувда ҳам қуруқда ҳам яшовчиларни, судралиб юрувчиларни экалогиясини 0ҳисобга олган ҳолда сақлаш учун ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |