1-Мавзу: Кириш


Download 1.79 Mb.
bet109/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Хулоса қилиб айтганда,

  • мактаб тажриба ер майдончасида ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятининг барча турларини ташкил этиш;

  • Биологик билим ва кўникмаларни такомиллаштириш, уларни амалиётга қўллаш;

  • Маданий ўсимликларга биологик асосланган агротехник тадбирларни қўллаш орқали ҳосилдорлигини орттириш бўйича кўникма ва малакалар таркиб топади;

  • Ўсимликлар ва ҳайвонлар устида кузатиш ва тажрибалар қўйиш, тадқиқотчилик кўникма ва малакалар таркиб топади;

  • Биологик ҳодиса ва жараёнларни кузатиш, фенологик боғланишларни аниқлаш, уларни тавсифлаш, кузатиш натижаларини расмийлаштириш, тажриба ва назорат объектларини ўзаро таққослаш, оддий ҳисоблаш натижалари асосида тажриба натижаларини даллиллаш, олинган натижаларга ташқи муҳитнинг кўрсатган таъсирини аниқлай олиш кўникма ва малакалар таркиб топади;

  • Ўсимликларнинг вегетацион даврини кузатиш, улардаги ўзгаришларни қайд этиш, об-ҳаво ўзгаришлари натижасида вужудга келадиган ҳолатларни изоҳлаш, имконияти вужудга келади.

Шундай қилиб, биология ўқув хонаси, тирик табиат бурчаги, мактаб тажриба ер майдончаси яхлит биология ўкитишнинг моддий техника базасини ташкил этади.
Биология ўқитувчиси биология ўкитишнинг моддий техника базасининг ҳар бир таркибий қисмининг дидактик функцияси, биология дарслари билан бир қаторда, ўқувчилар билан олиб бориладиган дарсдан ва синфдан ташқари ишлар, ўқувчиларнинг мустақил ишларини мақсадга мувофиқ ташкил этиш йўлларини белгилаши ва ўз педагогик фаолиятини амалга ошириши лозим.
ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРГАН БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТОПШИРИҚЛАРИ



  1. Мактаб мактаб тажриба ер майдончасининг таьлим ва тарбиявий аҳамиятини аниқланг.

  2. Мактаб ўқув тажриба участкасида қандай бўлимлар бўлиши керак?

  3. Дала ўсимликлар бўлими қандай қисмларни ўз ичига олади?


  4. Download 1.79 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling