1-Мавзу: Кириш


Қушлар ва сут эмизувчиларни сақлаш учун ҳар-хил катталикдаги қафаслар бўлиши керак


Download 1.79 Mb.
bet107/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Қушлар ва сут эмизувчиларни сақлаш учун ҳар-хил катталикдаги қафаслар бўлиши керак.
Шундай қилиб тирик табиат бурчагининг таркиби ва ундаги ишларнинг мазмуни барча биологик курслар бўйича таълим – тарбия эҳтиёжлари билан белгиланади.

ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРГАН БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТОПШИРИҚЛАРИ





  1. Тирик табиат бурчаги қандай таълим тарбиявий аҳамиятга эга?

  2. Тирик табиат бурчаги қандай ташкил этилади?

  3. Тирик табиат бурчагида қайси ўсимликлар ўрин олади?

  4. Тирик табиат бурчагида қайси ҳайвонлар боқилади?

  5. Тирик табиат бурчагини жиҳозлаш учун нималарга эътибор бериш керак?



10.3. МАКТАБ ЎҚУВ ТАЖРИБА УЧАСТКАСИ.

Режа:


  1. Ўқув тажриба участкасининг таълим – тарбиявий аҳамияти.

  2. Дала ўсимликлар бўлими.

  3. Сабзавот экинлари бўлими.

  4. Резавор – мева экинлари бўлими.

  5. Манзарали ўсимликлар бўлими.

  6. ўсимлик биологияси бўлими.

  7. Зоология бўлими.

  8. Метереологик станция.

Асосий тушунчалар ва таянч сўзлар.
Ўқув тажриба участкасининг таълим ва тарбиявий аҳамияти. Моддий базада ўқув тажриба участкасини тутган ўрни. ўқув тажриба участкасининг асосий бўлимлари. Участкада олиб бориладиган тажрибалар ва ўқув ишлар.

Биологияни ўқитиш амалиётида мактаб тажриба ер майдончасига алоҳида эътибор берилади.


Бу ерда ўқувчилар дала ўсимликлари, сабзавот экинлари, резавор – мева экинлари, манзарали ўсимликлар ва ўсимлик биологияси билан танишадилар, уларни правариш қилиш, бегона ўтлардан тозалаш ва зараркунанда ҳашаротларни йўқотиш бўйича муайян ишларни амалга оширадилар.
Бозор иқтисодиёти шароитида ўқувчиларни қишлоқ хўжалиги ўсимликлари биологияси билан таништириш, уларни парвариш қилиш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирларни қўллашга ўргатиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўқувчиларнинг мактаб тажриба ер майдончасида кузатиш ва тажриба қуйиш ишларини мақсадга мувофиқ ташкил этилиши, биология ўқув хонасини ўқув жараёни учун керакли тарқатма материаллар билан таъминлаш, кузатиш ва тажрибаларнинг натижаларини дарсда намойиш қилиш имконини беради.
ўқувчиларни аниқ пухта, мантиқий тузилган режа асосида ишлаш уқувини сингдириш зарур. Бунинг учун мактаб ўқув тажриба участкасида катта педагогик имкониятлар бор. Мактаб тажриба ер майдончасини ташкил этиш, экин ва кўчатлар экишнинг пухта ўйланган режасини тузишни биринчи ўринга қўйиш керак.
ўқувчилар мактаб участкасида ишлаб, биологиядан олган билимларини янги олинган ўсимлик ва ҳайвонлар мисолида мустаҳкамлайдилар. Улар қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришнинг ва ҳайвонлар парваришининг энг мухим агрономик усуллари тўғрисида тасаввурлар ҳамда улар билан ишлашнинг муайян системадаги кўникмаларни ҳосил қиладилар.
Мактаб тажриба ер майдончасидаги ишлар ўқувчиларда ташкилотчилик, жамоатчилик кўникмаларини, меҳнат маданиятини, эстетик туйғуларни, ўсимликни кўпайтириш билан табиатни қайта ишлаб чиқариш кўникмаларини тарбиялаши керак.
ўқув тажриба майдончасида кузда, баҳорда ботаника, зоология ва Биология (Цитология ва генетика асослари), Биология (Эволюция ва экология асослари) бўйича дарслар ва амалий машғулотлар, ёзда, кузда ва баҳорда тажрибалар қўйиш ва кузатишлар ўтказиш, ботаника, зоология ва Биология (Цитология ва генетика асослари), Биология (Эволюция ва экология асослари) дарсларга тарқатиладиган ва демонстрация материаллари тайёрлашлаш бўйича дарсдан ташқари ишлар ўтказилади.
Майдончада «Ёш табиатшунослар» тўгараги иш олиб боради. Тўгарак аъзолари мактаб тажриба ер майдончасидаги ишларни ташкил этиш ва мактаб, синфдан ташқари тадбирлар: «Ҳосил байрами», «Қушлар байрами»ни ўтказишга тайёрланиш, кўргазмалар ташкил этишда ўқитувчига яқиндан ёрдам берадилар.
Мактаб мактаб тажриба ер майдончасидаги ишларни ташкил этишда ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратиш, ҳар бир гуруҳ етакчисини тайинлаш, етакчига бажариладиган ишлар бўйича аниқ топшириқларнинг берилиши ишнинг самарали бўлиши ва уларни назорат қилиниши, ўқувчиларнинг ўз вақтида рағбатлантириш имконини беради.
Ота-оналар, мактаб маъмурияти мазкур ишларни ташкил этишда яқиндан ёрдам бериши зарур.
Мактаб тажриба ер майдончасининг таркибий қисмлари бўйича методист олимлар ўртасида турлича ёндошувлар мавжуд.
Жумладан, П.И. Боровский мактаб тажриба ер майдончаси икки бўлимдан: тажриба ва коллекция бўлимларидан иборат бўлишини таъкидлаган.
Н.М. Верзилиннинг фикрича мактаб тажриба ер майдончаси бир неча бўлимдан: дала, сабзавот, резавор, манзарали ўсимликлар, биология ва зоология бўлимларидан иборат бўлиши даркор.
Олимнинг фикрича ўқув дастури талабларини бажариш мактаб тажриба ер майдончасининг биология бўлимига юклатилади.
Мактаб тажриба майдончасида мактаб ўқув дастурида ўрганиладиган ўсимликлар: дала, полиз, резавор мевалар, манзарали ва ёввойи ўсимликлар бўлиши керак.
Шунга мувофиқ, майдонча аниқ чегараланган: дала, полиз, резавор мева, манзарали, биологик ва зоологик бўлимларга эга бўлиши зарур. Участкада метрологик станция, аудитория барпо этиш зарур. Ҳар бир бўлимда ўсимлик коллекцияси ва улар устида тажриба ўтказиш учун жой ажратилади.
Дала бўлими икки: коллекция ва тажриба қисмларга бўлинади.
Коллекция қисми қуйидаги далаларга ажратилади: биринчи далага – сули, ўтлар; иккинчи далага – донли экинлар: жавдар буғдой, арпа, тариқ, маккажўхори; учинчи далага – дуккакли экинлар: нўхот, ловия, соя ва ем хашак ўтлари, беда; тўртинчи далага – толали экинлар: зиғир, каноп, мойли экинлар: кунгабоқар, канакунжут, ерёнғоқ; бешинчи далага – чопиқ талаб экинлар: картошка, қанд ва хашаки лавлагилар; олтинчи далага – эфирли ва доривор ўсимликлар ялпиз; еттинчи далага – техника экинлари: ғўза, каноп экинлари.
Тажриба қисмларида биринчи далада қора шудгорда бегона ўтларни пайдо бўлиши ва уларга қарши кураш, яшил ўғитлар билан ўғитланган ва ўғитланмаган ерда келгуси йилда ғалла экиш. Иккинчи далада экишнинг яхши усулини аниқлаш. Учинчи далада беда ва унга аралаштирилган пичан ҳосили. Тўртинчи далада картошкаларнинг ер устки тугунакларини ҳосил қилиш, чопиқни таъсири, картошкани кўпайтириш усуллари, картошкадан юқори ҳосил олиш.
Сабзавот экинларини бўлимида – алоҳида участкага кўп йиллик экинлар коллекцияси: ернок шавель, равоч ўтқазилади. Бўлимнинг қолган майдонини сабзовот алмашлаб экиш учун 4 та далага ажратилади.
1-Далада: гўнг билан янги ўғитланган ерга баргли экинлар, ҳар хил навли карам: мош ва қизил карам, гул карам, помидор, пиёз.
2-Далада: мевали экинлар.
3-Далада: минерал ўғитлар билан ўғитланган ерга илдиз мевали: сабзи, лавлаги, шолғом, редиска.
4-Далада: дуккакли экинлар: ловия, нўхат ва эртанги картошка экилади.
Сабзавот экинлари устида ўтказиладиган тажрибалар қуйидагилар бўлиши мумкин:ерга қўшимча ишлов беришнинг таьсири,қаламчадан кўпайтириш, чатиштириш, новдаларнинг чилпишнинг таьсири, яхши ўсимликларни уруғлик учун ажратиш, асосий экинлар: карам, помидор, лавлаги, пиёз, бодринг ва бошқалардан юқори хосил етиштириш.
Бу тажрибаларнинг барчасидан ботаника V-VI синфлардаги мавзуларни ўтишда, Биология (Цитология ва генетика асослари), Биология (Эволюция ва экология асослари)дан IX- синфда «Кўпайиш ва индивидуал ривожланиш», «Генетика ва селекция асослари» мавзуларини ўтишда фойдаланилади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling