1-Мавзу: Кириш


Тирик табиат бурчаги учун ажратилган жойнинг юзаси 15-18 м


Download 1.79 Mb.
bet103/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Тирик табиат бурчаги учун ажратилган жойнинг юзаси 15-18 м2 бўлиб, деразалари жануб ёки жанубий-шарқий томонга қараган бўлиши, ёруғлик яхши тушадиган жой бўлиши керак.
Мактабда тирик табиат бурчагининг ташкил этилиши ўқитиш мақсадлари, ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантириш, уларнинг биологияга бўлган қизиқишлари, билим доирасини кенгайтириш учун бой имкониятларнинг вужудга келишига таъсир кўрсатади.
Тирик табиат бурчаги дастлаб, ўқувчилар кучи билан биология кабинетида, синф деразаларида ташкил этилади. ўқувчилар уйларидан хона ўсимликлари ёки уларнинг қаламчалари, экскурсиялардан – ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларни олиб келадилар. Натижада тирик табиат бурчаги жуда тезлик билан кенгая боради ва махсус хона талаб этади. Уни ташкил этиш, тирик организмларни сақлаш ва жойлаштириш биологик талабларга тўла мос бўлиши керак. ўсимлик ва ҳайвонлар биоценозлар бўйича гуруҳлар ажратилади. Аквариумларда балиқлар, молюскалар, тритон ва сув муҳитига мослашган ўсимликлар, террариумларда нам жойда ўсадиган ўсимликлар (қирққулоқ, қирқбўғин,йўсин) ва бақа калтакесаклар, қафасларда турли ҳайвонлар ва ўсимлик шохлари бўлади.
Бурчакдаги ўсимлик ва ҳайвонларни системали қулай ва чиройли қилиб жойлаштириш муҳимдир. Сақланаётган тирик организмлар агро ва зоотехника қоидаларига риоя қилган ҳолда сақлаш зарур. Ҳар-бир объект олдида этикетка ва паспортининг бўлиши, улар билан яхши танишиш имконини беради.
Тирик табиат бурчагида ўсимлик ва ҳайвонларни парваришлаш бўйича меҳнат маданияти тарбияланади; мактаб бойлигини эҳтиёткорлик муносабати тарбияланади. Эстетик тарбия учун ҳам катта имкониятлар бор: ўсимлик аквариумларни, қафасларни қандай чиройли қилиб, ўзаро боғлиқликда жойлаштиришга ўргатади.
Шундай қилиб, тирик табиат бурчаги – фақат ўқув жойи эмас, балки кўп қиррали тарбиявий ишлар жойи ҳамдир.
Тирик табиат бурчагининг ўсимликлари. Тирик табиат бурчагида бутун ўқув йили давомида қуйидаги ўсимликлар сақланади.


  1. Download 1.79 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling