1-Мавзу: Кириш


ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ОНГИ ВА ҚАЛБИГА МИЛЛИЙ ҒОЯНИ СИНГДИРИШ ЙЎЛЛАРИ


Download 1.79 Mb.
bet99/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

9.2. ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ОНГИ ВА ҚАЛБИГА МИЛЛИЙ ҒОЯНИ СИНГДИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Режа:

  1. Ўқувчилар онги ва қалбига миллий истиқлол мафкурасини сингдириш муаммоси.

  2. Миллий истиқлол мафкурасининг негизлари.

  3. Биологияни ўқитишда ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш йўллари.



Асосий тушунчалар ва таянч билимлар:
Ўқувчилар онги ва қалбига миллий истиқлол мафкурасини сингдириш муаммоси, миллий истиқлол мафкурасининг негизлари, биологияни ўқитишда ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш йўллари.

Ўқувчилар онги ва қалбига миллий истиқлол мафкурасини сингдириш муаммоси таълим-тарбия жараёнида самарали усул ва воситалардан фойдаланишни тақозо этади.


«Ҳозирги мураккаб шароитда халқимиз, аввало, ўсиб-униб келаётган ёш авлодимиз онги ва қалбида мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бу ишни бамисоли ёш ниҳолга мевали дарахт куртагини пайванд қиладиган уста боғбондек нозиклик ва меҳр билан, оқилона йўл билан амалга ошириш лозим1»
Ўқувчилар онги ва қалбига миллий истиқлол мафкурасини сингдириш таълим муассасаларидаги фақат ижтимоий-гуманитар йўналишдаги фанларнинг вазифаси бўлиб қолмасдан, балки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув режасидан ўрин олган барча ўқув фанларининг вазифаси саналади. Бу борадаги маънавий-маърифий ишлар кенг кўламда олиб борилиб, таълим-тарбия жараёнининг барча жабҳаларида асосий ўринни эгаллаши лозим.
Хусусан, биологияни ўкитишда ўқувчиларда Ватан туйғусини шаклланти­риш - Она Ватанга, унинг табиатига меҳр-мухаббат уйғотиш ва бойликларини асраб авайлаш, табиатдаги ўсимликлар ва ҳайвонларга нисбатан онгли ва тўғри муносабатни таркиб топтириш, экологик маданиятни юксалтиришни мақсад қилиб қўяди.
«Ҳозирги вақтда энг муҳим, энг долзарб вазифамиз – жамиятимиз аъзоларини, авваламбор, вояга етиб келаётган ёш авлодни камол топтириш, уларнинг қалбида миллий ғоя, миллий мафкура, ўз Ватанига меҳр-садоқат туйғусини уйғотиш, ўзлигини англаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборатдир1».
Шунга кўра, ҳозирги кунда ҳар томонлама камол топган, ўзида юксак аҳлоқий фазилатларни мужассамлаштирган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, мустақиллик принциплари ва Она Ватанга садоқат руҳида тарбияланган, таълим ва касб-ҳунар дастурларини онгли танлаб, пухта ўзлаштирган, жамиятимиздаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга, турмушга мослашган, соғлом турмуш тарзи ва меҳнат кўникмалари шаклланган, жамият, давлат ва оила олдидаги ўз бурчини ҳис этадиган, ижодий, эркин ва мустақил фикрлайдиган баркамол шахсларни тарбиялаш долзарб масала саналади.
Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган “Миллий истиқлол ғояси: Асосий тушунчалар ва тамойиллар” рисоласида қайд этилишича, миллий истиқлол мафкураси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, миллий ва умуминсоний қадриятлар, демократия тамойилларига асосланади, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти, анъана ва удумлари, улуғ бобокалонларимизнинг ўлмас меросидан озиқланади.
Ўқувчилар онги ва қалбига миллий истиқлол ғоясини сингдиришда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, миллий ва умуминсоний қадрият­лар, демократия тамойиллари, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти, анъана ва удумлари, улуғ бобокалонларимизнинг ўлмас мероси муҳим аҳамият касб этади.
Шу сабабли барча таълим муассасаалари таянч ўкув режаларига ўкувчи-ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, таълим-тарбия жараёнини ҳуқукий демократик жамият қуриш тамойилларига мослаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўкув курслари киритилган. Таълим-тарбия жараёни ва педагогик муносабат-ларни инсонпарварлаштириш ва демократизациялаш приниципи ҳақида аввалги мавзуларда гап юритилган эди.
Биологияни ўқитиш жараёнида ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, бу борада ўрганилаётган мавзу мазмунига боғлиқ ҳолда ҳалқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавий бойликлари, анъана ва удумлари, улуғ бобокалонларимизнинг ўлмас меросидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Шу ўринда миллий ва умуминсоний қадриятларга нималар киради? деган савол туғилиши табиий.
Миллий қадриятлар алоҳида олинган халқ, миллат ва элатларнинг ўз тарихий тараққиёти давомида яратган ва яратадиган барча моддий ва маънавий бойликлари, урф одатлари, маросимлари, байрамлари ва миллатнинг ўзлигини белгилайдиган ўзига хос тамойиллари йиғиндисидан иборатдир. Бу ўзига хослик моддий, маънавий, ижтимоий, оилавий ҳаёт, турмуш тарзида намоён бўлади. Бундан ташқари халқамалий санъати, халқ ўйинлари, расм-русумлари, урф-одатлари, маросимлари ҳам миллий қадриятларга киради.
Биологияни ўқитишда ўқувчиларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш учун дарс, дарсдан ва синфдан ташқари машғулотлар, ҳамда экскурсияларда мавзуга боғлиқ ҳолда мамлакатимизнинг ер ости ва ер усти бойликлари, улардан оқилона фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ривожланиш тамойиллари, биология фанининг ривожига ҳисса қўшган алломаларнинг маънавий мерослари, табиатни муҳофаза қилишга оид ҳадислар, ҳикматли ҳикоялар, ривоятлар, афсоналар ва мақоллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Умуминсоний қадриятлар бутун инсоният ривожи давомида инсонлар томо­ни­дан яратилган ва бебаҳо мулки саналган, моддий ва маънавий бойликлар, маданий, илмий, фалсафий, ахлоқий, эстетик, ҳуқуқий, сиёсий, бадиий, экологик ва ҳ.қ. қарашлар йиғиндиси саналади.
Умуминсоний қадриятлар миллий қадриятлар заминида шаклланади, яъни бирор бир миллатга мансуб миллий қадриятлар ривожланиб, йиллар давомида сайқал топиб, такомиллашиб, бошқа миллат ва элатлар томонидан эътироф этилиб, тан олинади. Шу тариқа миллий қадриятлар умуминсоний қадриятлар даражасига кўтарилади. Масалан, Ўрта асрлардаги Шарқ цивилизацияси ўзбек халқи учун миллий қадрият саналса, жаҳон халқлари учун умуминсоний қадрият саналади.
Биологияни ўкитишда ўқувчиларни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда эътиборни қуйидагиларга қаратиш:

      • инсониятнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихини ўрганиш.

      • буюк алломаларнинг инсоният тарихи ва цивилизациясида тутган ўрнини ёритиш;

      • умумбашарий мулкка айланган илмий асарларнинг яратилиш тарихини ўрганиш;

      • умумхалқ байрамларининг тарихини ўрганиш, ўтказилишида миллий руҳ киритиш;

      • биология фанининг ривожига ҳисса қўшган буюк олимлар ҳаётининг ибратли томонларини кўрсатиш зарур;

Жумладан, «Эволюцион таълимот» бобини ўрганишда ўқувчилар онги ва қалби­га миллий истиклол ғоясини сингдириш жараёнида миллий қадрият­ла­римиз бўлган «Авесто» китобининг яратилиш тарихи, ундаги табииёт­шу­нос­ликка ва табиатга нисбатан онгли муносабатда бўлишга оид фикрлар, Аҳмад ибн Жайхоний, Абу Носир Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Захириддин Бобурларнинг асарларида эволюцион ғояларнинг ёритилиши ва уларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳисса­ла­рини қайд этиш орқали миллий ғурурни шакллантириш, Эмпедокл, Аристотель, Теофраст, Лукреций, Кар, Гален, К.Линней, Ж.Кьюве, Ж.Б.Ла­марк, Ч.Дарвинларнинг эволюцион назариянинг яратилиши ва ривожлан­ти­риш­га қўшган ҳиссаларини баён этиб умуминсоний қадриятларга ҳурмат туй­ғу­сини таркиб топтириш масаласи ўқитувчининг диққат марказида бўлмоғи лозим.

Ўқувчилар онги ва қалбига миллий истиклол ғоясини сингдириш самарадор­ли­гини ошириш учун ўқитувчи миллий мафкуранинг бош ва асосий ғояларини чуқур англаши, маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда мазкур ғояларга асосланиши, ўқувчи-ёшларни шу юксак мақсадларни амалга оширишга сафар­бар этиши керак.

Хулоса қилиб айтганда, ўқувчилар онги ва қалбига миллий истиқлол ғоя­сини синдиришда биология дарслари, экскурсиялар, дарсдан ва синфдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этиш, мавзу мазмунига боғлиқ ҳолда уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, мустақиллик принциплари ва Она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга катта эътибор бериш лозим.


ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРГАН БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТОПШИРИҚЛАРИ



  1. Ўқувчилар онги ва қалбига миллий истиқлол мафкурасини сингдириш йўлларини ўрганинг.

  2. Миллий истиқлол мафкурасининг нималарга асосланишини аниқланг.

  3. Биологияни ўқитишда ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш йўлларини белгиланг.


Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling