1-Мавзу: Кириш
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
Меҳнат тарбияси. Баркамол шахсни камолга етказишда меҳнат тарбияси муҳим роль ўйнайди. Шу сабабли ҳам узлуксиз таълим тизими олдига қўйилган муҳим вазифа, фан ва техниканинг ҳозирги босқичидаги ривожи, давлат ва жамият эҳтиёжлари, ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилиятларига мувофиқ ҳолда касб танлашга йўллаш, уларда меҳнат ва ўқув меҳнати кўникмаларини шакллантиришга эътибор қаратиш зарурлиги кўрсатилган. Меҳнат тарбияси ўқитишнинг назария ва амалиётнинг узвий боғлиқлиги принципини амалга ошириш, ўқувчиларда меҳнат фаолиятига нисбатан ижобий мотивлар, меҳнат воситалари ва қуролларига нисбатан эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш, ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни вужудга келтиришга замин тайёрлайди.
Ўқув дастуридан ўрин олган мавзулар бўйича лаборатория ва амалий машғулотларни ўтказиш жараёнида ўқувчиларда микроскоп билан ишлаш, микропрепаратлар, мажмуалар тайёрлаш, дарслик, кўргазма воситалари ва тарқатма материаллари устида мустақил ишлаш каби ўқув меҳнати кўникмалари шакллантирилади. Бу кўникмалар келгусида ўқувчиларнинг танлайдиган касби бўйича меҳнат кўникмаларига айланиши мумкин. Биологияни ўқитишда ўрганилаётган мавзу мазмунига боғлиқ ҳолда ўқувчиларда меҳнат маданияти кўникмаларини, жумладан, кўргазмали жиҳозлар, лаборатория ва амалий машғулотларда фойдаланиладиган ўқув жиҳозлари ва асбоблари билан ишлаш, иш столи, биология дарслиги, дафтарини тоза ва озода сақлаш, ўқув топшириқлари ва уй вазифаларини ўз вақтида ва талаб даражасида бажаришга эътиборни қаратиш лозим. Биологияни ўқитишда ўқувчиларни касбга йўллаш, меҳнат тарбиясини амалга оширишга имкон берадиган билим ва кўникмаларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: Қишлоқ хўжалик, микробиология, табиатни муҳофаза қилиш, инсон меҳнати фаолиятининг илмий-назарий асослари; Ишлаб чиқариш меҳнати самарадорлиги, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг маҳсулдорлигини оширишни таъминловчи техника ва технологияларнинг асослари билан таништириш; Биологик қонуниятлар ва умумий кўникмалардан амалий фаолият ва турмушда фойдаланиш асослари билан таништириш. Ўқувчиларни меҳнат фаолиятига тайёрлашда қишлоқ хўжалиги меҳнати кўникмалари муҳим аҳамиятга эга. Улар жумласига тупроққа ишлов бериш, ўғитлаш, ўсимликларни суғориш, уруғни экишга тайёрлаш, экиш, ўсимликларни парвариш қилиш, ҳосилни йиғиш ва сақлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини боқиш, зараркунандаларига қарши кураш, меҳнат қуроллари билан ишлаш кабиларни киритиш мумкин. Меҳнат тарбиясини амалга оширишда ўқитувчи ўқувчиларни меҳнат фаолиятига психологик жиҳатдан тайёрлаш, меҳнат маданиятини такомиллаштириш, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзлаштирган назарий билимларидан фойдаланган ҳолда ақлий ва жисмоний меҳнатни тўғри ташкил этиш кўникмаларини таркиб топтиришга эътиборни қаратиши лозим. Меҳнат тарбиясининг асосий вазифаларидан бири баркамол шахснинг асосий фазилатлари бўлган меҳнатсеварликни ривожлантириш саналади. Бу жараёнда ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий, ақлий, ҳиссий-иродавий, руҳий, жисмоний жиҳатдан уйғун ривожланишини амалга ошириш мақсадида халқимизнинг бой маънавий дурдоналари бўлган ҳадислар, ҳикматли ҳикоялар, мақоллардан фойдаланиш тавсия этилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling