1-Мавзу: Кириш


Тирик табиат бурчагининг тарбиявий аҳамияти


Download 1.79 Mb.
bet102/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Тирик табиат бурчагининг тарбиявий аҳамияти.

  • Тирик табиат бурчагидаги ўсимликлар.

  • Тирик табиат бурчагидаги ҳайвонлар.

  • Тирик табиат бурчагини жиҳозлаш.

    Асосий тушунчалар ва таянч сўзлар.


    Тирик табиат бурчагини таълим – тарбиявий аҳамияти, уни ташкил этиш, жиҳозлаш, тирик табиат бурчагидаги ўсимлик ва ҳайвонлар. Эстетик тарбия бериш.

    Тирик табиат бурчагининг аҳамияти.


    Биология ўқув дастури асосида тузилган ДТСдан ўрин олган жуда кўпчилик кўникма ва малакаларни дарсларда таркиб топтириб бўлмайди. Уларни таркиб топтириш муаммоси ўқувчиларнинг тирик табиат бурчагида олиб бориладиган кузатиш, тажриба қўйиш, ўсимликларни парваришлаш, кўпайтириш, ҳайвонларни боқиш ва парваришлаш ишларининг ташкил этилишини талаб этади.
    Шу сабабли, биология ўқитувчиси:

    1. Тирик табиат бурчагини ташкил этиши ва уни ўқув дастурига мос жиҳозлаши, табиий объектларни танлаши;

    2. Ўқувчилар тирик табиат бурчагида ишлаши натижасида таркиб топтириладиган кўникма ва малакаларни аниқлаши;

    3. Тирик табиат бурчагида ўқувчиларнинг мустақил ишлари, дарсдан ва синфдан ташқари ишларни ташкил этишни режалаштириши;

    4. Ўқувчилар томонидан олиб бориладиган ва натижаларидан дарсда фойдаланиладиган кузатиш ва тажриба қўйиш ишларини режалаштири­ши, уларни ўтказиш муддатларини белгилаши лозим.

    Биология ўқитишнинг моддий базасини асосий қисмини тирик табиат бурчаги ташкил этади. Тирик табиат бурчаги – ўсимлик ва ҳайвонларни сақлаш, улар устида кузатишлар ўтказиш, тажрибалар қўйиш, синфдан ташқари ишларни бажариш жойи саналади.
    Тирик табиат бурчагида «Биология» ўқув дастурига киритилган ўсимлик ва ҳайвонлар сақланиши мақсадга мувофиқ.
    Тирик табиат бурчаги мактабга кўрк бағишлаши билан бир қаторда, муҳим ўқув вазифаларни бажаради. Ўқувчилар тирик табиат бурчагидаги ўсимликлар ва ҳайвонлар устида кузатишлар ўтказиш, тажрибалар қўяди. Узоқ муддатда олиб борилган кузатиш ва тажрибалар ўқувчиларда қисман тадқиқот характеридаги изланишлар олиб бориш, муайян кўникмаларни эгаллаш, билимларни амалиётга қўллашга замин тайёрлайди.

    Download 1.79 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   110




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling