хона ўсимликлари.
ёввойи ўт уруғли ва спорали ўсимликлар.
вегетатив усулда кўпаядиган маданий ва ёввойи ўсимликлар.
Дарахт ва буталарнинг шохлари.
Хона ўсимликлари тирик бурчакнинг асосий қисмини ташкил этади. Бурчакдаги ўсимликларга биргина эмас, балки бир неча тажрибалар қўйиш имконини берадиган вакилларини олингани маъқул. Беш-ўнта шундай ўсимликлар кўп жой эгалламаган ҳолда ботаника ва Биология (Цитология ва генетика асослари), Биология (Эволюция ва экология асослари) курсларидан машғулотларини материал билан таъминлайди. Буларга қуйидаги хона ўсимликлари: кактус герань, традесканция, бегония, колонхоэ, элодеялар киради.
Хона ўсимликларидан турли хил тажрибаларда фойдаланиш мумкинлигини қуйидаги мисолда ишонч ҳосил қилиш мумкин. Традесканция ўсимлигини қуйидаги мақсадда: чангдон инчалари ва чанг доначаларидан препарат тайёрлаш; цитоплазманинг ҳаракатланиши; қўшимча илдизларни пайдо бўлиши; қаламчаларнинг тез илдиз олиш; пархишлаш, пайвандлаш; қуруқлик ўсимликларининг сув ўсимлигига айланиш каби мақсадлар учун фойдаланиш мумкин.
Тирик бурчакда биологик хусусиятларини ўрганиш узоқ вақт диққат билан кузатишлар олиб боришини ва тажрибалар қўйишни талаб қилувчи ёввойи ўсимликлар ҳам бўлиши зарур. Бундай ўсимликларни экскурсия вақтида тупроғи билан ковлаб олиниб, кичикроқ гултувакларга ўтқазилади.
Тирик бурчакдаги ҳар бир ўсимликнинг ёруғликка, иссиқликка ва намликка бўлган муносабатини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилади. Сўнгра экологик гуруҳлар ташкил қиладилар ва уларни тирик бурчакда муайян системада тақсимлайдилар.
Масалан: қуруқликда ўсадиган ўсимликлар ксерофитларга кактус, алоэ, агава.
Нам жойда ўсадиган гигрофитларга – традесканция, бегония, қиркқулоқ, қирқбўғин, йўсин.
Намлиги ўртача бўлган жойда ўсадиган ўсимликлар фикус, лимон, ёввойи ўсимликлар ертут, примула.
Тирик бурчакдаги ўсимликларни географик гуруҳларга тақсимлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |