1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)


Download 1.87 Mb.
bet100/102
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1592104
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   102
Bog'liq
2020 маърузаCИМ 1

«Ақлли таълим»
“Ақлли таълим” ҳар қандай инсонга ўз билимларини синаб кўриш имкониятини беради. Унда сунъий интеллект базасидаги таълим тизими онлайн ва офлайн услубларидаги интеграция тизимлари шахсни интеллектуал салоҳиятини аниқлайди, адаптив ва мобиль ўқитиш технологияларидан фойдаланган ҳолда масофавий таълим олиш ва электрон ўқитиш имкониятини беради. Бунда таълимнинг барча босқичларини қамраб олган электрон журналлардан фойдаланилади.
Ақлли тиббиёт”
“Ақлли тиббиёт” тизимида тиббий интернет ва мобиль иловалар асосида инсон саломатлигини масофадан мониторинг қилиш, виртуал тиббий кўрикдан ўтказиш, ҳатто электрон рецептлар ёзиш жорий этилади.
Симсиз алоқадан фойдаланган ҳолда тиббий ёрдамни уйда олиш имкони ҳам туғилади. Тиббий маълумотлар асосида касалликни олдини олиш, соғайиш жараёнларини таҳлил қилиш учун сунъий интеллект технологиялари жорий этилиши ҳам кўзда тутилган.
Ақлли энергетика тизими”
“Ақлли энергетика ва энергия тежовчи технологиялар”дан (“ақлли чироқлар”, “ақлли ёритгичлар”) фойдаланишга ўтиш истеъмол қилинаётган электр энергияни тежаш, уни узатиш жараёнидаги узилишларда йўқотишларни қисқартириш, ускуналар учун капитал сарф-харажатлар ва авария ҳолатлари сонини камайтириш, шунингдек, электр тармоқларининг мустаҳкамлиги ва сифатини оширишга имконият яратади. Бунда ҳаракатни ва ёруғликни сезувчи, кундузи қуёш энергиясида электр қуввати олиб, кечаси сарфлайдиган “ақлли чироқлар”, “ақлли ёритгичлар”дан фойдаланилади.
Ақлли сув таъминоти ва оқава сув”
“Ақлли сув таъминоти ва оқава сув” технологик ечимларини жорий этиш орқали сув таъминоти ва оқава сув ресусларинидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилади. Истеъмолчилар ва кўрсатилган хизматлар ҳажмини ҳисобга олиш тизими яратилиб, марказий диспетчерлик ишларини автоматлаштирилади. Онлайн мониторинг олиб борилади, авария ҳолатлари содир бўлганида сув билан таъминловчи насосларни автоматик тарзда ўчириш тизими яратилади. Бу ўз навбатида сув ресурсларининг тежалишига, таъъмирлаш ишларининг тез ва сифатли амалгша оширилишига хизмат қилади.
Ақлли уй-жой коммунал хўжалиги”
“Ақлли уй-жой-коммунал хўжалиги” дастурий таъминот асосида коммунал хизматлари ҳажми ва уларнинг хисоби юритилади. Коммунал хизматларнинг барча турлари доимий равишда мониторинг қилинади. Натижада коммунал ресурслар ва хизматларга бўлган эҳтиёж қондирилади, истеъмолчиларнинг манфаатлари ва технологиялар ривожланиши ҳисобга олинган ҳолда хизмат кўрсатиш орқали ресурслар (газ, электр энергия ва сув) тақсимоти мувофиқлаштирилади.
Ақлли қурилиш”
“Ақлли қурилиш” қурилиш жараёнларини мониторинг қилиш ва оператив бошқариш тизими бўлиб, объектларни қуриш жараёнини соддалаштиради, қуриш муддатларини қисқартиради. Бу эса замонавий ва самарали уй-жойлар қуриш стандартлари яратилишига олиб келади. Инновацион қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими шакллантирилади.

Ақлли уй”


“Ақлли уй”да технологияси уй эгасининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда жорий этиш турли “ақлли” элементларни жорий қилиш орқали инсонларнинг турмуш сифатини ошириш билан бир қаторда ресурсларни тежашга хизмат қилади.
Ёнғинга қарши ва қўриқлаш сигнализацияси, авария ҳолатларни назорат қилиш (сув оқиб кетиши, газ чиқиши, электр тизимидаги авариялар), ички ва кўча ёриткичларини бошқариш тизимларидан фойдаланилади. Интернет орқали уйнинг барча тизимларини бошқариш ва узоқдан мониторинг қилиш имкони туғилади.
Ақлли ҳокимият”
"Ақлли ҳокимият” жорий этилиши орқали ижро этувчи ҳокимият вакиллари ва шаҳар аҳолиси ўртасидаги ўзаро муносабатлар, ахборот очиқлиги таъминланади. Ариза ва шикоятлар бериш учун узатувчи қурилмалардан ва фуқароларни огоҳлантиришнинг замонавий усулларидан фойдаланилади.
Ақлли маҳалла”
“Ақлли маҳалла” технологияси “Ақлли шаҳар”нинг бир қисми бўлиб, у фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, уларга қулайлик яратиш, хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, шаҳар ва аҳоли харажатларини оптималлаштириш мақсадида жорий этилади. Хусусан, такси чақириш ва унинг тўлови учун интернет-хизмат ишларини йўлга қўйиш, меҳнат бозори ҳақида маълумот олишда қулайлик яратилади. Шунингдек, чиқиндиларни рухсатсиз ташлашнинг оқибатларини бартараф этишда жамоатчиликнинг иштирокини таъминлайди.
“Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш натижасида шаҳар ва ҳудудлар инфраструктурасини, уй-жой коммунал хизматлари, транспорт логистикаси, фавқулодда хизматларни ягона комплексига бирлаштирилиб, улар ўзаро интеграция ва мувофиқлаштирилиб бошқаришнинг замонавий интеллектуал тизими жорий этилади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling