1-мавзу. Мантиқнинг предмети ва аҳамияти. Асосий тафаккур қонунлари


Download 63.95 Kb.
bet3/17
Sana18.06.2023
Hajmi63.95 Kb.
#1585840
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
мантикий фикрлаш мавзуси

ЕТАРЛИ АСОС ҚОНУНИ

  • Ҳар бир предмет ва ҳодисанинг реал асоси бўлгани каби, уларнинг инъикоси бўлган фикримиз ҳам асосланган бўлиши керак. Бу қонуннинг талабига биноан ҳар қандай предмет ва ҳодиса ҳақида айтилган фикр асосланган бўлиши керак.
  • Етарли асос қонуни «Агар В мавжуд бўлса, унинг асоси сифатида А ҳам мавжуд” формуласи орқали берилади.

Мантиқ ва тил

  • Тил идеал шаклда мавжуд бўлган фикрни ифода қилувчи моддий ҳодисадир. Тил инсоннинг амалий фаолияти давомида вужудга келадиган ахборотни мустаҳкамлашга, узатишга ҳамда кишилар ўртасида алоқани ўрнатишга бўлган ижтимоий эҳтиёжни қондириш учун хизмат қиладиган информацион белгилар тизимидан иборат.
  • Демак, тил 1) фикрни ифода қилувчи восита ва 2) фикр алмашиш қуролидир.

Табиий ва сунъий тиллар

  • Табиий ва сунъий тиллар фарқ қилинади.
  • Табиий ёки миллий тилни шу тилни ифода қилувчи ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган график белгилар (ёзув белгилари) ва товушларнинг (нутқнинг) информацион тизими ташкил этади.
  • Сунъий тиллар эса табиий тиллар асосида яратилган ёрдамчи белгилар тизимидан иборат бўлиб, улар мавжуд ахборотларни аниқ ва тежамли узатиш учун хизмат қилади.
  • Тил тафаккурнинг (фикрнинг) мазмунини ҳам, шаклини (тузилишини) ҳам ифода қилади.

Тил белгисининг семантик характеристикаси

  • Тил белгисининг мазмунга эга бўлиши унинг семантик характеристикасини ташкил этади. Фикрлаш объекти предметлар (моддий ва идеал), уларнинг хоссалари ва муносабатлари бўлганлиги учун асосий семантик категориялар предмет номлари (предметни, предметлар тўпламини акс эттирувчи терминлар), предикаторлар (предметнинг хоссаларини ва муносабатларини акс эттирувчи терминлар) ҳисобланади. Улар мантиқда дескриптив терминлар деб аталади. Гап ҳам семантик категориялар қаторига киради.

Download 63.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling