Бирлаштирувчи ҳукмлар конъюктив, айирувчи ҳукмлар дизъюнктив, шартли ҳукмлар импликатив ҳукмлар деб ҳам аталади - Бирлаштирувчи ҳукмлар “S P ва P1” ёки
- “S ва S1 Pдир” формуласи орқали берилади.
- Айирувчи ҳукмлар “S P ёки P1 ёки P2 дир” формуласи орқали берилади.
- Шартли ҳукмлар “Агар S P бўлса, S1 P1 дир” формуласи орқали берилади.
САВОЛ БУ - … Савол билимларимиздаги ноаниқликларни, шубҳаларни йўқотиш ҳамда аниқроқ ва тўлароқ билимлар ҳосил қилишга бўлган эҳтиёжни қондиришга хизмат қиладиган фикрлаш воситасидир, деб айтишимиз мумкин. - Савол билимларимиздаги ноаниқликларни, шубҳаларни йўқотиш ҳамда аниқроқ ва тўлароқ билимлар ҳосил қилишга бўлган эҳтиёжни қондиришга хизмат қиладиган фикрлаш воситасидир, деб айтишимиз мумкин.
САВОЛ ЎЗ-ЎЗИДАН ПАЙДО БЎЛМАЙДИ. У ўзининг асосига, (datum questioins) базисига эга. Саволнинг асосини унда мужассамлашган билим (ахборот) ташкил этади. Саволларнинг бир қанча турларини фарқ қилса бўлади. Хусусан, савол ўзининг асосига кўра, тўғри ва нотўғри қўйилган саволларга бўлинади. Асоси чин ва зиддиятсиз билимдан иборат бўлса, савол тўғри қўйилган бўлади. «Миллий ғоя нима?», деган савол бунга мисол бўла олади. Хато ва зиддиятли асосга эга савол эса, нотўғри қўйилган савол ҳисобланади. Масалан, «Арвоҳ қандай кун кечиради?» десак, савол нотўғри қўйилган бўлади. Билишдаги функцияси бўйича аниқловчи ва тўлдирувчи саволларни ажратиш мумкин. - Билишдаги функцияси бўйича аниқловчи ва тўлдирувчи саволларни ажратиш мумкин.
- «И. Пригожин ҳақиқатан ҳам синергетиканинг асосчисими?» деган савол аниқловчи савол,
- «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қачон қабул қилинган?» тўлдирувчи савол ҳисобланади.
Структурасига кўра, оддий ва мураккаб саволлар мавжуд. - Структурасига кўра, оддий ва мураккаб саволлар мавжуд.
- Агар таркибида бошқа савол бўлмаса, оддий савол, бўлса - мураккаб савол деб юритилади.
- Масалан, «Сув неча градусда музлайди?» - оддий савол, «Ассимлация ва диссимляциялар организмнинг мавжуд бўлишида қандай ўрин тутади?» - мураккаб саволдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |