- Предмет ва унинг белгиси ўртасидаги боғлиқлик тўғрисидаги ҳукм 2 тушунча - ҳукм терминлари субъект S (лот. Subjektum) ва предикат P (лот. Рredicatum)дан ташкил топади.
- Субъект - фикримиз қаратилган предметни, предикат эса фикримиз қаратилган предметнинг белгисини акс эттиради. S ва Pдан ташқари ҳукм таркибига икки терминни бирлаштириб турувчи боғловчи ҳам киради, предметга белгининг тегишли ёки тегишли эмаслигини акс эттиради.
Оддий ҳукмнинг мантиқий структураси - “баъзи” мавжудлик квантори,
- “ҳамма” умумийлик квантор
- Предикат Р (мантиқий кесим)
Мантиқий урғу - Субъект ва предикат аниқ ифода қилиниш шаклларига эга бўлмай, мантиқий урғу орқали аниқланади.
- Масалан, “Ҳакимов - олий юридик маълумотга эга” деган гап мантиқий урғу ёрдамида уч хил ҳукмни ифода қилиши мумкин:
- 1. Олий юридик маълумотга эга бўлган шахс(S) Ҳакимов дир (P).
- 2. Ҳакимов эга бўлган олий маълумот(S) юридик маълумотдир (P).
- 3. Ҳакимов эга бўлган юридик маълумот(S) олий маълумотдир (P).
Ҳукмларнинг турлари - Ҳукмлар оддий ва мураккаб ҳукмларга бўлинади.
- Икки тушунча ўртасидаги боғланишни акс эттирган ҳукм оддий ҳукм деб аталади.
- Бир нечта оддий ҳукмдан ташкил топган ҳукм мураккаб ҳукм деб аталади..
-
-
-
Предикатнинг мазмунига кўра Оддий ҳукмлар атрибутив, муносабат ва мавжудлик ҳукмларига бўлинади - Атрибутив (лот. сўз attributio - белги, хусусият) ҳукм деб предметнинг белгиси тўғрисидаги ҳукмга айтилади.
- Муносабат ҳукми предметлар ўртасидаги муносабатларни акс эттиради. Бу муносабатлар тенглик, нотенглик, қариндошлик, макон ва замон, сабаб-оқибат ва бошқа муносабатлар бўлиши мумкин.
- Мавжудлик ҳукми бирор предметнинг мавжудлигини ифода этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |