Таққослаш ёрдамида предметлар ўзаро солиштирилиб, уларнинг ўхшаш, умумий томонлари ва бир-биридан фарқ қилувчи ўзига хос, индивидуал белгилари аниқланади. - Таққослаш ёрдамида предметлар ўзаро солиштирилиб, уларнинг ўхшаш, умумий томонлари ва бир-биридан фарқ қилувчи ўзига хос, индивидуал белгилари аниқланади.
- Таққослаш анализни тақозо қилади. Чунки предметларни яхлит ҳолда солиштириб бўлмайди. Улар у ёки бу хоссасига кўра таққосланади. Бунинг учун бу хоссалар фикран ажратилиши лозим.
- Анализ ёрдамида предмет фикран уни ташкил этувчи қисмлар, томонларга ажратилиб, ҳар қайсиси алоҳида ўрганилади.
- Синтез анализга тескари усул бўлиб, у ажратилган қисмлар, томонларни фикран бирлаштириб, предметни бир бутун ҳолига келтиришдан иборат. Анализ ва синтез узвий боғлиқдир. Синтез бўлмаса предмет ҳақида яхлит фикр ҳосил қилиб бўлмайди.
- Сиғишадиган тушунчаларнинг ҳажми бир-бирига бутунлай ёки қисман мос келади.
- Улар ўртасида уч хил муносабат мавжуд:
- мослик,
- қисман мослик,
- бўйсуниш муносабати.
- Сиғишмайдиган муносабатдаги тушунчалар ҳажм жиҳатидан умумийликка эга бўлмаган тушунчалар ҳисобланиб, бир синфга кирувчи ҳар хил предметларни ёки предметлар гуруҳини акс эттиради.
- Бу тушунчалар ўртасида ҳам уч хил муносабат бор:
- бирга бўйсуниш,
- қарама-қаршилик,
- зидлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |