1-мавзу. Мантиқнинг предмети ва аҳамияти. Асосий тафаккур қонунлари


б) ҳукмлар мантиғи тили алфавити. Ҳукмлар мантиғи ҳукмлар ўртасидаги боғланишни ўрганади. Унинг алфавити қуйидагича


Download 63.95 Kb.
bet5/17
Sana18.06.2023
Hajmi63.95 Kb.
#1585840
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
мантикий фикрлаш мавзуси

б) ҳукмлар мантиғи тили алфавити. Ҳукмлар мантиғи ҳукмлар ўртасидаги боғланишни ўрганади. Унинг алфавити қуйидагича:

  • б) ҳукмлар мантиғи тили алфавити. Ҳукмлар мантиғи ҳукмлар ўртасидаги боғланишни ўрганади. Унинг алфавити қуйидагича:
  • 1) ∩ – конъюкция белгиси: у ўзбек тилидаги “ва”, “ҳам”, “ҳамда” каби боғловчиларга тўғри келади. Масалан, А∩ В формуласини “Ўқитувчи келди (А) ва дарс бошланди (В)” деб ўқиш мумкин.
  • 2) V – дизъюнкция белгиси, у ўзбек тилидаги “ё”, “ёки”, “ёҳуд” каби айирувчиларга тўғри келади. Масалан, “Салимов ё “Фалсафа” кафедрасида, ё “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедрасида ишлайди.
  • 3) → – импликация белгиси. Унга ўзбек тилидаги “Агар ... бўлса, ... бўлади” деган ифода тўғри келади. Масалан, “Агар ёмғир ёғса (А), ер ҳўл бўлади (В)” деган ҳукмни А→В деб ёзилади.
  • 4) ↔ – эквивалентлик белгиси, унга ўзбек тилида “фақат ва фақат шундаки...” деган ибора тўғри келади. Масалан, “Жамиятни қайта қуришни (А) фақат халқ оммасининг фаол иштирокидагина амалга ошириб бўлади (В). А↔В.
  • 5) Ấ – инкор қилиш белгисидир. Масалан, А – “Ёмғир ёғаяпти” бўлса, Ấ - “Ёмғир ёғмаяпти” бўлади.

Мантиқнинг назарий ва амалий аҳамияти

  • Мантиқнинг асосий вазифаси - одамларни тафаккур қонунлари ва шаклларини онгли равишда қўллашга ва шу орқали ўзини ўраб турган оламни тўғри билишга ўргатишдан иборат.
  • Мантиқни билиш тафаккур маданиятини юксалтиради, бошқаларнинг фикрларига танқидий муносабатни шакллантиради.
  • Юристга мантиқни билиш мантиқий изчил, асосланган нутқни тайёрлаш, жабрланувчи, гувоҳ, айбланувчининг кўргазмаларидаги зиддиятларни очиб ташлаш, оппонентларнинг асосланмаган фикрларини рад этиш, суд версиясини қуриш, расмий ҳужжатни изчил ва асосланган ҳолда тузишга ёрдам беради.

Тушунча деб, предмет ва ҳодисаларнинг умумий ва муҳим белгиларини ифода этувчи тафаккур шаклига айтилади.


Download 63.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling