1-мавзу. Мантиқнинг предмети ва аҳамияти. Асосий тафаккур қонунлари


Download 63.95 Kb.
bet4/17
Sana18.06.2023
Hajmi63.95 Kb.
#1585840
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
мантикий фикрлаш мавзуси

Мантиқий терминлар

  • Фикр юритиш процессида мантиқий терминлар ҳам ишлатилиб (“ва”, “ёки”, “эмас” каби ифодалар), улар дескриптив терминларни боғлашда муҳим аҳамиятга эга. Масалан, “Гегель ва Фейербах немис классик файласуфларидир” деган гапда “ва”сўзи мантиқий термин, қолганлари эса дескриптив терминлардир.
  • Дескриптив, мантиқий терминлар предмет ва ҳодисалар ҳақида фикр юритишнинг асосий элементлари бўлиб, улар маълум бир усулларда, маълум бир қоидаларга асосланиб боғлангандагина ўзининг мазмунига эга бўлган фикрни ифода қилади. Демак, тил белгиси тафаккурнинг шаклини ҳам ифода қилади.

Формаллаштириш

  • Тафаккур шаклини аниқлаш мавжуд фикрларни формаллаштиришни тақозо этади. Формаллаштириш конкрет мазмунга эга бўлган фикрларни символлар билан алмаштириш (яъни пропозиционал функция ҳосил қилиш), формулалар киритиш, мантиқий қоидаларни шакллантириш орқали тафаккурнинг структурасини, шаклини ифода қилиш демакдир. Бошқача айтганда, у фикрлашни мантиқнинг сунъий формаллашган тилига кўчиришдан иборат.

Мантиқнинг формаллашган тили

  • а) предикатлар мантиғи тили. Предикатлар мантиғи фикрлаш жараёнини ҳукмларнинг ички структурасини ҳисобга олган ҳолда анализ қилувчи формаллашган тизим бўлиб, унинг алфавити қуйидагилардан иборат:
  • 1) а,в,с,..., – предмет номларини ифодаловчи символлар, уларни константалар деб ҳам аташади;
  • 2) x,y,z,…, – предметларнинг умумий номларини билдирувчи символлар;
  • 3) p, q, r,…p1, q1, r1,…pn, qn, rn,… – предикаторлар учун символлар, бунда 1-бир ўринли предикаторни, 2-икки ўринли предикаторни, n-n ўринли предикаторларни билдиради;
  • 4) p, q, r, … – пропозиционал ўзгарувчилар учун символлар;
  • 5) ҳукмларнинг миқдорий характеристикасини билдирувчи символлар, уларни кванторлар деб аташади, хусусан - умумийлик квантори, - мавжудлик квантори.

Download 63.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling