1-мавзу. Мантиқнинг предмети ва аҳамияти. Асосий тафаккур қонунлари


Download 63.95 Kb.
bet9/17
Sana18.06.2023
Hajmi63.95 Kb.
#1585840
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
мантикий фикрлаш мавзуси

Бўлиш қоидалари

  • 1. Бўлиш тенг ҳажмли бўлиши керак, яъни бўлиш аъзоларининг йиғиндиси бўлинувчи тушунча ҳажмига тенг бўлиши керак. Бу қоида бузилса, бўлиш тўлиқсиз ёки ортиқча бўлиб қолади.
  • 2. Бўлиш бир асос бўйича амалга оширилиши лозим. Бошқача айтганда, асос қилиб олинган белги бўлиш давомида бошқа белги билан алмаштирилмаслиги лозим.
  • 3. Бўлиш аъзолари бир-бирини истисно қилиши керак. Бунинг учун улар бирга бўйсуниш муносабатида бўлиши лозим.
  • 4. Бўлиш узлуксиз бўлиши, унда сакраш бўлмаслиги керак. Бунинг учун жинс тушунчага энг яқин бўлган бир тартибдаги тур тушунчалар олинмоғи лозим.

Таърифлаш ёки дефиниция тушунчанинг мазмунини очиб берадиган амалдир. Таърифлаш аниқланувчи ва аниқловчи қисмлардан ташкил топади. Аниқланувчи қисм – мазмуни очиб берилиши лозим бўлган тушунча, Аниқловчи қисм эса – аниқланувчи тушунчанинг мазмунини очиб берувчи тушунчадир.

  • ТУШУНЧАЛАРНИ ТАЪРИФЛАШ (ДЕФИНИЦИЯ).

Масалан, “ Фалсафа – “инсон-олам” тизимидаги энг умумий алоқадорликларни ўрганувчи фан” деган таърифда “фалсафа” – аниқланувчи қисм, қолганлари эса аниқловчи қисмдир.

Таърифлаш билишда қуйидаги вазифаларни бажаради: 1) Таъриф берилаётган тушунча ифода қилувчи предметнинг муҳим белгиларини кўрсатади; 2) Бу предметнинг шунга ўхшаш бошқа предметлардан фарқини кўрсатади; 3) Тушунчани ифода қилувчи сўзнинг (атаманинг) маъносини очиб беради.

Номинал таърифлар ёрдамида предметни тасвирловчи ифодалар янги термин билан алмаштирилади ҳамда унинг маъноси аниқланади. Масалан, “мантиқ” сўзи араб тилидан олинган бўлиб “сўз”, “таълимот”, “фан” деган маъноларни англатади. Реал таърифлаш предметнинг муҳим белгисини аниқлаш демакдир. Масалан, “жиноят - жиноят кодекси билан таъқиқланган, айбли, жазога лойиқ бўлган ижтимоий хавфли ҳатти-ҳаракат”.


Download 63.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling