1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


расм. Стратегик режалаштириш жараёни


Download 0.89 Mb.
bet75/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

1. расм. Стратегик режалаштириш жараёни.
Стратегик режалаштириш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат: ташқилот миссиясини аниқлаб олиш, ташқилот мақсадларини белгилаб олиш, ташқи муҳит омилларини бахолаш ва таҳлил килиш, ташқилот кучли ва кучсиз томонлари буйича маъмурий тадкикот утказиш, стратегияни ташлаш, стратегияни амалга ошириш, стратегияни бахолаш ва биринчи босқичга кайтиш.
Стратегик режалаштиришда энг биринчи кадам бу ташқилот миссиясини танлаш. Миссия – бу ҳозирги вактда ва келажакдаги истеъмолчиларнинг манфаатини биринчи уринга куядиган ташқилотнинг асосий ва умумий мақсадидир. Бу ушбу фирманинг нима учун бунёд этилганини ва истеъмолчилар манфаатлари нуктаи-назаридан караганда, нима учун зарурлигини билдиради. Миссия фирма структурасини аниқлайди ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  1. Фирма кандай тадбиркорлик фаолияти билан шугулланмокда.

  2. Фирманинг ташқи муҳитдаги урни.

  3. Ташқилот маданияти.

Айрим дунёга машхур компанияларнинг миссиялари.

  • IBM корпорацияси ўз миссиясини жамиятнинг ахборотга булган талабини кондириш деб билади.

  • «Форд» компанияси учун унга асос солган Генри Форднинг купчиликка эълон килиб айтган: «Одамларга арзон транспорт такдим этиш» гапи миссия бўлиб хисобланади.

  • «Ревьен» компанияси (косметика) миссияси «Биз орзу-ният сотамиз».

  • Деярли барча ута йирик япон фирмалари учун миссия: «Ҳаридорга жуда юкори сифатли товарлар билан таъминлаш».

Раҳбарият корхона мисиясини атроф-муҳитдан ахтариб, қуйидаги икки соволга жавоб топади:

  1. «Бизнинг мижозларимиз ким»?

  2. «Мижозларимизнинг кандай эхтиёжларини биз кондиришимиз мумкин»?

Нотижорат ташқилотларнинг мижозлари бу унинг хизматидан фойдаланувчи ва уни ресурслар билан таъминловчилар бўлиб хисобланади.
Фирма учун умумий булган мақсадлар корхона умумий миссиясидан келиб чиккан холда танланади:

  1. Мақсадлар аниқ ва улчаб буладиган булиши керак.

  2. Мақсадлар аниқ даврга белгиланади.

  3. Мақсад эришиладиган булиши керак.

  4. Мақсадлар бир-бирини куллаб-кувватловчи булиши керак.


Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling