1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


-Мавзу. Инсон ресурслари бошқарувида стратегик


Download 0.89 Mb.
bet74/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

15-Мавзу. Инсон ресурслари бошқарувида стратегик
режалаштириш.
Режа:

  1. Стратегик режалаштиришнинг мохияти ва функцияси.

  2. Ташқи муҳитни бахолаш ва таҳлил килиш.

  3. Ташқилот ички кучли ва кучсиз томонларини бахолаш.

  4. Асосий стратегик альтернативалар.



15.1. Стратегик режалаштиришнинг мохияти ва функцияси.
Стратегик режалаштириш – бу ташқилот раҳбарияти томонидан ишлаб чикилган қарорлар ва хатти-ҳаракатлар мажмуидир, бунинг натижасида ташқилот мақсадларига эришишни таъминлашга каратилган махсус стратегиялар ишлаб чикилади.
Стратегик режалаштириш жараёни бошкариш қарорларини қабул килишда асосий инструмент хисобланади. Унинг асосий вазифаси – бу ташқилотда керакли даражада, мухлатда ўзгартиришлар ва янгиликларни жорий этишдан иборат.
Стратегик режалаштириш жараёнини олиб боришда асосий 4 та бошкариш фаолияти ажратилади:

  1. Ресурсларни таксимлаш.

  2. Ташқи муҳитга мослашиш.

  3. Ички мувофиклаштириш.

  4. Ташқилий стратегияларни ангалш (менежернинг тафаккурини ривожлантириш).

Юкори даражадаги раҳбарнинг асосий вазифаси факатгина стратегик режалаштириш жараёнини ишлаб чикиш эмас, балки уни жорий этиш ва бахолаш билан ҳам боглик.
«Стратегия» сўзи «Ctrategos» грек сўзидан келиб чиккан бўлиб, «генерал махорати» маъносини билдиради. «Стратегик» сўзининг маъноси – у жорий режалардан фаркли равишда стратегик режалар ўзоқ муддатга ишлаб чикилиши хакида тушунча беради. Уларнинг давомийлик муддати бир қатор омилларга боглик: ташқилот мақсади ва унинг технологияси, ички ва ташқи муҳитнинг ўзгарувчанлиги ва хоказолар. Стратегик режалаштиришнинг оддий мухлати 5 йил, аммо баъзи кичик фирмалар учун 2-3 йил, баъзи йириклар учун 10 йил ва ундан ортик булиши мумкин.
Стратегик режа юкори раҳбариятнинг ҳаракат ва қарорларининг мажмуаси бўлиб, бунда корхона стратегиясини ишлаб чикаришга шундай йуналтирадики, унинг ҳозирги даврда ва асосан келажакда самарали тараккиёт топишига имкон яратади.
Ҳозирги кунда ривожланган чет эл мамлакатларида стратегик режалаштириш муаммоси билан жуда куп олимлар шугулланиб келмокда. Унинг иш натижалари шуни курсатадики, стратегик режаларни куллаган фирмалар энг юкори тараккиётга эришган. Стратегик режалаштириш раҳбарлар томонидан ташқилот имкониятлари ва ташқи муҳит хакида нотугри ахборотлар хисобига нотугри қарор қабул килишдаги таваккалчиликни камайтиради.


Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling