1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Ташқи муҳитни бахолаш ва таҳлил килиш


Download 0.89 Mb.
bet76/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

15.2. Ташқи муҳитни бахолаш ва таҳлил килиш. Ташқи муҳитни таҳлил килиш шундай жараёнки, бунда стратегик режани ишлаб чикувчилар ташқилотга таъсир этувчи имконият ва хавфларни аниқлаш учун ташқи муҳит омилларини назорат киладилар. Ташқи муҳитни таҳлил килиш қуйидаги 3 та саволга жавоб бериш билан аниқланади:

  1. Ташқилот ҳозир кандай ҳолатда турибди?

  2. Раҳбариятнинг фикрича ташқилот келажакда кандай ҳолатда булиши керак?

  3. Ташқилот ҳозирги ҳолатдан раҳбарият хохлайдиган ҳолатга утиши учун кандай чора тадбирлар олиб бориши керак?

Хавф ва имкониятлар асосан 7 соҳага ажратилади: иктисодий, сиёсий, бозор, технологик, Рақобат, халкаро ва ижтимоий (2. расм).



2. расм. Ташқи муҳит омиллари
Иктисодий омиллар. Иктисодиётнинг ҳолатлар, яъни инфляция суръати, ишсизлик даражаси, солик ставкаси ва х.к. ташқилот мақсадларига жиддий таъсир курсатади ва ҳар кайси омил фирмага хавф солиши мумкин ёки янги имкониятни очиб бериши мумкин.
Сиёсий омиллар. Раҳбарият махаллий органнинг, хокимиятнинг ва давлатнинг норматив хужжатларини, яъни ўзоқ муддатли куйилмаларни молиялаштириш учун давлат кредитлари, ишчи кучини ёллаш буйича чегаралар, ташқи иктисодий савдо тарифлари буйича келишувлар ва бошкаларни кўзатиб бориши керак.
Бозор омиллари. Бозор муҳитини таҳлил килишга қуйидаги омиллар таълукли: ўзгарувчан демографик шароитлар, турли хилдаги махсулот ва хизматларнинг хаётий даври, ахоли даромадларининг таксимланиши, бозорга киришнинг осонлиги ва тармокдаги Рақобат даражаси.
Технологик омиллар. Технологик муҳитни таҳлил килишда қуйидагиларни эътиборга олиш мумкин: ишлаб чикариш технологиясининг ўзгариши, товар ва хизматларни лойихалаш ва таклиф килишда ЭХМ ларни куллаш ёки алоқа воситалари технологиясидаги ютуклар.
Халкаро омиллар. Бу ерда хавф ва имкониятлар хом ашёни осонгина олиш, валюта курсининг ўзгариши ҳамда инвестицион объектлар ёки бозорлар ролида катнашаётган мамлакатларнинг сиёсий қарорлари натижасида пайдо булиши мумкин.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling