1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Download 0.89 Mb.
bet78/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

Инсон ресурслари. Агар ташқилот малакали ходимлар ва аниқ мақсад сари интиладиган раҳбарларга эга булса, унда ташқилот ҳар кандай альтернатив стратегиялар сари боришга кодир булади.
Фирма маданияти ва сиймоси. Фирма ҳолатининг ноанъанавий омиллари фирманинг ўзоқ муддатли истикболида муваффакиятли фаолият курсатиши учун мухим аҳамиятга эга. Улар маданият ва сиймо (имидж) киради. Ташқилотдаги атмосфера ва ундаги ижтимоий муҳит корпорация маданияти дейилади. Маданият ташқилотдаги урф-одатларни, муносабатларни ва ахлокни ҳарактерлайди. Фирма имиджи (обруси, нуфўзи) бу фирма томонидан ходимлар, мижозлар ва жамоатчилик фикри оркали яратиладиган таассуротлари.
Ички кучли ва кучсиз томонларни ташқи хавф ва имкониятлар билан мувофиклаштирилса, ундан кейин раҳбарият стратегик альтернативани танлашга тайёр булади.
15.4. Асосий стратегик альтернативалар.
Ташқилот олдида 4 та асосий стратегик альтеративалар мавжуд:

  1. Чекланган усиш – бу алтернатива купгина ташқилотларга қулай хисобланади, чунки бу стратегия учун инфляцияни хисобга олган холда тўзатилган эришиладиган мақсадларни белгилаш ҳарактерлидир. Чекланган усиш стратегияси статик технологияга эга булган етук тармокларда кулланилади, бунда ташқилот асосан ўз ҳолатидан кониктирилган булади.

  2. Усиш – бу ҳар йили ташқилот қисқа муддатли ҳамда ўзоқ муддатли мақсадлари даражасининг утган йилдаги курсаткичлар даражасига караганда мухим усиб бориши. Бу стратегия диверсификация пайтида тез ўзгарувчан технологияга эга булган динамик ривожланиб бораётган тармокларда кулланилади. Усиш ички ва ташқи булиши мумкин. Ички усиш – бу ассортиментнинг кенгайиши. Ташқи усиш – бу, масалан, бирон бир фирмани ҳарид килиб, уни бирлаштириб олиш.

  3. Қисқартириш. Бу стратегия учун пасайтирилган мақсадларни олдинги даражага каранда белгилаб олиш хосдир. Бу ерда қуйидаги вариантлар мавжуд: ликвидация (йукотиб юбориш), ортигини олиб ташлаш; қисқартириш ва йуналишни ўзгартириш.

  4. Аралаш. Бу катта диверсификацион фирмаларда кулланиладиган стратегиядир. Аралаш стратегия куриб утилган уч стратегиялардан (чекланган усиш, усиш, қисқартириш) иборат.



Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling