1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Download 0.89 Mb.
bet42/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

6. Қимматбаҳо қоғозлар — фонд бозорининг таркибий қисми, мулкка эгалик эквиваленти ҳисобланади. Бунда акция — корхона акция капиталига қўшилган пайни кўрсатувчи қимматбаҳо қоғоздир. У фойданинг бир қисмини дивиденд шаклида олиш имконини беради. Вексел — бир шахснинг иккинчи бир шахс оддидаги пул мажбуриятини акс эттирувчи қарздорлик ҳужжати ҳисобланган , қимматбаҳо қоғоздир. Облигатсия — аниқ белгилаб қўйилган фоиз миқдорида йиллик даромад олиш ҳуқуқини берувчи қимматбаҳо қоғоз. Кредит карточкалари — пул ўрнини босувчи ҳужжат бўлиб, уларга эгалик қилувчилар ўзлари ҳисоб рақамларида бўлган пул с миқдорига товарлар сотиб олишлари мумкин, хизматлар ҳақини; тўлай оладилар. Дивидендлар акциялар учун тўланадиган фойданинг бир қисмидир.

  1. Солиқ тизими — давлат ғазнасини тўддирувчи муҳим иқтисодий механизм бўлиб, солиқ корхона ва фуқаролардан олинади.

  2. Мулк шакли — мулкка эгаликни билдиради.

  3. Ижтимоий ишлаб чиқариш босқичлари — ишлаб чиқариш, маҳсулотни айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнида инсонлар ўртасидаги товар-пул муносабатлари асосини ташкил этади.

ИИИ. Бошқарувнинг ижтимоий услублари (3.8- расм) персонални бошқаришда муҳим ролъ ўйнайди. Бу услублар ходимларнинг жамоадаги ўрни ва моҳиятини, этакчиларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ходимларни ишга қизиқтиришни корхона пировард мақсадлари билан боғлаш, меҳнат низоларининг олдини олиш, улар рўй берган тақдирда бу низоларни ҳал этиш имконини беради.
Ушбу услублар қуйидаги хусусиятларга эга:

  1. Ижтимоий режалаштириш — ижтимоий меъёрлар (турмуш даражаси, меҳнатга ҳақтўлаш, уй-жойга эҳтиёж, меҳнат шароити ва бошқалар)ни ишлаб чиқиш, ижтимоий мақсад ва мезонларни белгилаш имконини беради.



  1. Тадқиқотларнинг ижтимоий услублари персонални танлаш, баҳолаш, жой-жойига қўйиш ва ўқитиш учун зарур маълумотларни тайёрлашда, асосланган қарорлар қабул қилишга хизмат қилади.


  2. Download 0.89 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling