1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Download 0.89 Mb.
bet41/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

Маъмурий масъулият — ходим томонидан маъмурий ҳуқуқ-бузарликларга йўл қўйилган ҳоллардаги масъулиятдир. Бу жазо чоралари давлат ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланилади.

ИИ. Бошқарувнинг иқтисодий услублари — персоналга иқтисодий қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар асосида таъсир кўрсатишдир. Уларнинг қуйидаги турлари мавжуддир (3.7- расм).

  1. Хўжаликни режали юритиш — бу ҳар қандай корхона фаолият юритишининг асосий қонуни ҳисобланиб, корхона мақсадларига эришишнинг аниқ стратегияси мавжуд бўлишини тақозо этади. Бозор иқтисодиёти шароитларида корхона эркин товар ишлаб чиқарувчи ҳисобланиб, бозорда бошқа корхоналарнинг тенг ҳуқуқли шериги мақомига эга бўлади. Корхонанинг иқтисодий ривожланиш режаси товарга бозор талаби билан зарур ресурслар ўртасидаги балансни таъминловчи асосий шакли ҳисобланади.



  1. Хўжалик ҳисоби — корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини хўжалик фаолияти натижалари (сотиш ҳажми, даромад) билан таққослаш асосидаги хўжалик юритиш услубидир. У корхона мустақиллиги, ўз-ўзини маблағ билан таъминлаши, иқтисодий меъёрларга асосланган.

  2. Меҳнатга ҳақ тўлаш — меҳнат фаолияти билан шуғулланишга қизиқтирувчи асосий омил ва ишчи кучи қиймати ҳисобланади.

  1. Ишчи кучи — меҳнат воситалари ёрдамида хом ашё ва материалларни пировард маҳсулотга айлантирадиган меҳнат жараёнининг асосий элементидир. Бу ҳар қандай корхонанинг энг асосий омилидир.

  2. Бозор нархининг шаклланиши — товар-пул муносабатлари-нинг мувофиклаштирувчи восита, даромад ва харажатлар, маҳсулот баҳоси ва қиймати муҳим иқтисодий категориясидир. Маҳсулот баҳоси юқори бўлса, у бозорда рақобатбардош бўлмайди, арзон бўлса корхона зарар кўриши мумкин. У қуйидагича аниқланади:

Н = Т + Ф,
бу эрда:
Н — маҳсулот баҳоси;
Т — маҳсулот таннархи;
Ф — фойда.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling