1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


-Мавзу. Давлат менежменти


Download 0.89 Mb.
bet52/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

10-Мавзу. Давлат менежменти
Режа:

  1. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳоқимиятининг тузилиши.

  2. Олий қонун чиқарувчи ҳоқимият.

  3. Президент ва ижроия ҳоқимияти.

  4. Суд хокимияти.

Ўзбекистон Республикасида давлат хокимиятининг тузилиши.
Ўзбекистон - мустақил, демократик республика. Унда демократия умум инсоний тамойилларга асосланади, бу тамойилларга асосан энг олий қадрият инсон, унинг хаёти, эркинлиги, ор-номуси, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас хуқуқларидир. Демократик хуқуқ ва эркинлик Конститутция ва қонунлар томонидан химоя қилинади. Республика ўз миллий - давлат ва маъмурий-худудий тузилишини мустақил равишда белгилайди., ўз ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади. Жамият хаётининг энг мухим мсалалари умумхалқ мухокамасига хавола қилинади, умумий овоз бериш (референдум) натжасида хал этилади. Республика давлат жамияти тизими хоқимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хоқимиятларига бўлиниш тамойилларига асосланади.
Республика ижтимоий хаёти сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрлар турли-туманлигига асосланган холда ривожланади. Хеч қандай мафкура давлат мафкураси сифатида белгиланмайди.
Ўзбекистон Республикасида Конститутция ва республика қонунларининг мукаррар устунлиги тан олинади. Давлат, унинг ташкилотлари, амалдор шахслар, фукаролар Конститутция ва қонунларга амал киладилар. Республиканинг барча фукаролари жинси, ирки, миллати, тили, дини ва ижтимоий холатидан катъий назар тенг хуқуқ ва эркинликка эга, қонун олдида тенгдир. Фукароларнинг Конститутция ва қонунларда белгиланган хуқуқ ва эркинликлари дахлсиз ва хеч ким суд қарорисиз уларни чеклаш ва такиклаш хуқуқига эга эмас.
Бозор муносабатларини ривожлантиришга юналтирилган республика иқтисодиётининг асосини мулк шаклларининг турли-туманлиги ташкил этади. Давлат истеъмолчилар хуқуқлари устуворлиги шарти билан тадбиркорлар иқтисодий фаолияти ва мехнат эркинлигини, барча мулк шакллари тенг ва хуқуқ жихатидан химоя қилинишини кафолатлайди. Хусусий мулк мулкнинг бошқа шакллари сингари дахлсиз ва давлат томонидан химоя қилинади. Мулкдор ўз мулкидан факат қонунда кўрсатилган холлардагина махрум қилинади.
Мулкдор ўз хохишига боғлиқ холда унга карашли мулкка эгалик килади, ундан фойдаланади. Мулкдан фойдаланиш атроф муқитга зарар келтириш, фукаролар, хуқуқлари ва қонун томонидан химоя қилинадиган манфаатларига зид бўлиши такикланади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling