1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Президент ва ижроия хокимияти


Download 0.89 Mb.
bet54/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

Президент ва ижроия хокимияти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ва ижроия хокимияти рахбари хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига уттиз беш ёшдан ёш булмаган, давлат (ўзбек) тилини эркин эгаллаган, сайловдан аввал Ўзбекистонда 10 йилдан кам булмаган муддатда яшаган республика фукароси сайланиши мумкин. Бир шахс икки муддатдан ортик Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президенти республика фукаролари томонидан умумхалқ, тенг хуқуқли ва тўғридан-тўғри сайлов хуқуқи асосида, яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади.
Президент ўз мажбуриятларини уташ даврида сиёсий партияларга аъзолигини тухтатади, бошқа маош туланадиган лавозимга эга бўлиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш хуқуқига эга булмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти:

  • мамлакат фукаролари хуқуқ ва эркинликларини химоя қилиш, Ўзбекистон Республика Конститутцияси ва қонунлари бажарилишини кафолатлайди;

  • Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги, хавфсизлиги, худудий яхлитлигини химоя қилиш, миллий давлат тузилиши масалаларини хал қилиш бўйича зарур чораларни белгилади;

  • Ўзбекистон Республикаси томонидан мўзокаралар олиб боради ва шартнома хамда битимларни имзолайди, республика томонидан тўзилган битим, шартномаларга риоя қилинишни ва у томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилишини таъминлайди;

  • дипломатик ва бошқа вакилларининг ишонч ва чакирув ёрлигини қабул килади;

  • Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлайди ва вазифасидан озод килади;

  • Республика Олий Мажлисига йиллик ички ва ташқи ваият хақида маъруза такдим этади;

  • ижроия хоқимият аппаратини ташкил этади ва унга рахбарлик килади; республика олий хоқимият ташкилотлари ва бошқарувнинг ўзаро алоқасини таъминлайди; Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат кумиталари ва бошқа давлат бошқарувининг бошқа ташкилотларини таъсис этади ва тугатиш бўйича фармонлар чиқариб, уларни тасдиклаш учун Олий Мажлисга такдим этади;

  • Бош вазирни тайинлайди ва вазифасидан озод килади , унинг биринчи ўринбосари, бош вазир ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси аъзоларини, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини кейинчалик Олий Мажлис тасдиклаши шарти билан тайинлайди ва вазифасидан озод килади;

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Конститутция суди раиси, Олий суд раиси ва аъзолари, Олий хўжалик муди раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки бошқаруви раиси, Ўзбекистон Республикаси табиатни мухофаза қилиш давлат кумитаси раиси лавозимларига номзодларни такдим этади;

  • вилоят, туман, шахар ва хўжалик судлари судяларини тайинлайди ва ишдан бушатади;

  • вилоятлар ва Тошқент шахар хоқимларини уларни кейинчалик халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиклаш шарти билан тайинлайди ва вазифасидан озод килади. Президент туман ва шахар хоқимларини улар Конститутция, қонунларга риоя килмаган, хоқим шаънига дог туширадиган харакатлар килган такдирда ўз қарори билан вазифасидан озодқилиш хуқуқига эга;

  • республика давлат бошқарув ташкилотлари, хоқимлар қарорлари амал қилинишини тухтатади, бекор килади;

  • Ўзбекистон Республикаси Қонунларини имзолайди. Президент Олий Мажлис қабул килган қонунларга эътироз билдириб, қайта мухокама қилиб, овоз бериш учун қайтариш хуқуқига эга. Агар Олий Мажлис учдан икки қисми овоз бериши натижасида илгари қабул қилинган қарорни тасдикласа, Президент қонунни имзолайди;

  • фавкулодда холларда (ташқи тахдид, оммавий бетартиблик. Йирик халоқатлар, табиий офатлар) ва фукаролар хавфсизлигини таъминлаш максадида Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида ёки алохида минтакаларида фавкулодда холат эълон килади ва сутка давомида бу хақидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тасдиклаш учун такдим этади;

  • республика қуролли кучларининг Олий Бош кумондони бўлади. Қуролли кучларнинг олий кумондонлиги лавозимларига тайинлайди ва вазифасидан озод килади; олий харбий унвонлар беради;

  • Ўзбекистон Республикасига хужум қилинган ёки ўзаро боскинчиликка қарши шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти вужудга келган холларда урушхолатини эълон килади ва сутка давомида бу қарорни тасдиклаш учун Олий Мажлисга хавола килади;

  • Ўзбекистон Республикаси орденлари, нишонлари ва ёрликлари билан мукофотлайди ва малака хамда фахрий номларни беради;

  • Ўзбекистон Республикаси фукаролиги ва сиёсий бошпана бериш масалаларини хал килади;

  • Ўзбекистон Республикаси суди томонидан имзоланган фукароларга амнистия бериш ва авф этиш хақида қарор қабул килади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг нормал фаолият юритиши учун хавф тугдирувчи келишмовчиликлар вужудга келган хамда Конститутцияга хилоф қарорлар қабул қилиниши такрорланган холда Олий Мажлис Конститутция суди билан келишиб қабул қилинган Президент қарорига мувофиқ тарқитаб юборилади. Олий Мажлис таркатилиб юборилган холларда уни уч ой муддатда қайтадан сайлов утказилади.
Вазирлар махкамаси таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил топади ва республика Олий Мажлиси томонидан тасдикланади. Вазирлар махкамаси таркибига Коракалпогистон Республикаси хукумати рахбари хам киради. Вазирлар махкамаси иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий сохалар самарали амал қилишида, Олий Мажлис қонунлари ва бошқа қарорлари бажарилишига, Ўзбекистон Президенти фармон, қарор ва фармойишларини амалга оширишга рахбарлик килади.
Вазирлар махкамаси мавжуд қонунчиликка мувофиқ равишда фармойиш ва қарорлар чиқариб; бу қарорлар Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида, барча ташкилот ва муассасалар, амалдор шахслар ва фукаролар томонидан бажарилиши шарт. Вазирлар Махкамаси янги сайланган Олий Мажлисга ўз ваколатларини топширади
Вазирлар Махкамаси фаолиятини ташкил этиш тартиби ва хуқуқлари қонун томонидан белгиланади.



Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling