1-mavzu. “Raqamli iqtisodiyot” faniga kirish. Raqamli iqtisodiyot va uning asosiy tarkibiy qismlari Reja


Рақамли иқтисодиёт рисклари ва муаммолари


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/28
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1782203
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28
Bog'liq
1 amaliy RI

Рақамли иқтисодиёт рисклари ва муаммолари  


Янги рисклар ва муаммоларрақамли технологияларни ривожлантириш ва 
кенг жорий қилиш билан боғлиқдир ва бизнинг фикримизча,уларнинг орасида 
эса қуйидагилар асосий бўлиб ҳисобланади:
мамлакатнинг «рақамли суверенитети»га таҳдид;
давлатнинг рақамли иқтисодиётнинг трансчегаравий ролини қайта 
кўриб чиқиш;
хусусий ҳаётга дахл қилиниши/фуқароларни потенсиал кузатиш 
имконияти;
маълумотлар ҳавфсизлик даражасининг пасайиши;
паст ва ўрта малакали иш ўринлари сонининг камайиши;
бизнес-моделлар ва ўзаро алоқа схемалари мураккаблик 
даражасининг ортиши;
иқтисодиётнинг барча соҳаларида рақобатнинг кескин кучайиши;
ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар хулқ-атвор моделларидаги 
ўзгаришлар;
маъмурий ва солиқ кодексларини қайта кўриб чиқиш зарурати.
1.4. Рақамли иқтисодиётнинг асосий кўрсатгичлари  
Рақамли иқтисодиётни бошқа турдаги иқтисодиётлардан ажратиб 
турадиган жиҳатлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин (бу 
айтилганлар шак-шубҳасиз электрон тижоратга ҳам тегишли):
1. Бунда иқтисодий фаолият асосий эътиборни рақамли иқтисодиёт 
платформаларига қаратади.  
Рақамли иқтисодиёт ёки электрон тижорат платформаси – истеъмолчилар 
ва ишлаб чиқарувчиларнинг эҳтиёжларини таъминлайдиган, шунингдек, улар 
ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро алоқа қилиш имкониятларини амалга 
оширадиган сервис ва функсиялар тўпламига эга бўлган рақамли муҳитдир 
(яъни, дастурий-аппарат комплексдир). Бундай платформанинг вазифаси–
қатнашчилар орасида ўзаро алоқа жараёнини таъминлаш ва тўғридан-тўғри 
коммуникацияни 
амалга 
ошириш 
имкониятидадир. 
Платформаларҳаражатларни камайтиради ва таъминотчилар учун ҳам, 
истеъмолчилар учун ҳам қўшимча функсионал имкониятлар тақдим этади. 
Улар, шунингдек, қатнашчилар ўртасида ўзаро ахборот алмашинишни ҳам 
кўзда тутади, бу эса ҳамкорликни сезиларли даражада яхшилаши ҳамда 
инновацион маҳсулотлар ва ечимлар яратишга ҳизмат қилиши 
лозим.«Платформа» бизнес-моделсифатида узоқ вақтдан буён мавжуд. Бунга 
оддий мисол қилиб сотувчи ва харидорлар (ишлаб чиқарувчи ва 
истеъмолчилар) бир-бирини топадиган классик бозорни келтириш мумкин. 
Ҳозирги кунда платформа бизнес-моделлари тамойиллари сифатида уларнинг 
асосида фаолият кўрсатадиган кўплаб фаол ўсиб бораётган компанияларни 


айтиб ўтиш мумкин бўлиб, уларнинг энг машҳурлари Uber ва Аирбнб 
ҳисобланади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling