1-mavzu. “Raqamli iqtisodiyot” faniga kirish. Raqamli iqtisodiyot va uning asosiy tarkibiy qismlari Reja
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
1 amaliy RI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Виртуал (рақамли/электрон) валюта
- Транзаксиялар блоклари занжири (Blokchain / Блокчейн)
- Блокчейн технологиясидан фойдаланмаслиги ҳам мумкин. Бундай виртуал валюталарга мисол қилиб Яндекс-денги, Веб-мани (WebMoney) ва Kiwi-ҳамённи (Qiwi)
Foundation ва бошқалар. Катта маълумотлар билан ишлаш учун зарур бўлган
ахборот манбалари бўлиб, қуйидагилар ҳизмат қилиши мумкин: Интернетда фойланувчилар хулқ-атвори логлари; автомобиллардантранспорт компанияига келадиган GPS-сигналлар; банкнинг барча мижозларитранзаксиялари ҳақидаги ахборотлар; йирик чакана тармоқдаги барча харидлари ҳақидаги ахборотлар; кўп сонли шаҳар IP-видеокамераларидан олинган ахборотлар; саноат интернети технологиялари билан жиҳозланган катта ишлаб чиқариш датчикларидан келган ахборотлар ва бошқалар. Енди электрон тижорат ва электрон бизнесда кенг миқёсда ишлатиладиган ва ҳозирги замонда борган сари оммабоп бўлиб бораётган виртуал валюталар ҳақида мулоҳаза қилиб кўрамиз. Виртуал (рақамли/электрон) валюта – моддий тимсолда мужассам топмаган, аммо тўлақонли пул белгиси сифатида фойдаланиш мумкин бўлган пул маблағларидир. Криптовалюта –криптографик алгоритмларни махсус кўринишларда қўллашга асосланган эмиссион валюта тури. Транзаксиялар блоклари занжири (Blokchain / Блокчейн) – тақсимланган маълумотлар тўпламларини тузиш методологияси бўлиб, бундаҳар бир маълумотни қайд қилиш унга эгалик қилиш тарихи ҳақидаги ахборотдан иборат бўлади, бу эса уни қалбакилаштириш имкониятини қаттиқ чегаралаб қўяди. Блокчейнвиртуалвалюта тизимларидаоперацияларни бажариш ва уларнинг тарихини сақлаш учун қўлланади. Биткоин –мавжуд виртуалвалюталар ичида биринчи ва энг кенг тарқалган криптовалюта ҳисобланади вау биткоин блокчейни технологиясидан фойдаланади. Виртуал валюталар криптовалюталарга мансуб бўлмаслиги ва Блокчейн технологиясидан фойдаланмаслиги ҳам мумкин. Бундай виртуал валюталарга мисол қилиб Яндекс-денги, Веб-мани (WebMoney) ва Kiwi-ҳамённи (Qiwi) ларни келтиришимиз мумкин. Кўпчилик виртуал валюталар, криптовалюталар ва блокчейн атамаларини адаштириб юборади ва уларни синоним сифатида қўллайди, лекин бу фақат биринчи – биткоин учун тўғридир. Гап шундаки, блокчейн технологияси махсус Биткоин учун ишлаб чиқилган ва маълум вақт давомида бошқа ҳеч қаерда қўлланилмаган, ҳозир эса ҳолат бундай эмас. Блокчейн технологияси асосида биткоин криптовалютаси ихтиро қилинган ва уни эмиссия қилиш бошланган. Блокчейндан пул номинали нуқтаи-назаридан эмас, балки давлат реестрлари юритиш соҳасида фойдаланиш умуман бошқа гап. Давлат секторида блокли занжирлар билан амалга ошириладиган тажрибалар бутун дунё бўйлаб тарқалиб бормоқда. АҚШда соғлиқни сақлаш тизими ва бошқа бир қатор тармоқларда, Швецияда мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишда, Буюк Британияда пенсия таъминоти соҳасида ҳам айнан шу йўлни, яъни блокчейндан фойдаланишни танлаган.Бундай лойиҳаларда давлатнинг рисклари криптовалюталар яратиш билан таққослаганда, анча пастроқ даражада бўлади. Шу билан бирга, улардан олинадиган ижтимоий самара, рақамли ва оддий иқтисодиётга қўшиладиган ҳисса юқори бўлади. Масалан, ҳисоб-китобларга кўра, фақат АҚШнинг ўзида мулк ҳуқиқини рўйхатдан ўтказиш соҳасида блокчейн жорий қилиш йилига 2-4 млрд доллар тежашга имкон берган бўларди. Бунда тежамкорлик операциялар тезлашуви билан, демак, тижорат секторинниг ривожланиши билан бирга кузатилади.Блокчейнтехнологияситобора кўпроқ қуйидаги соҳаларда қўлланилмоқда: муаллифлик ҳуқуқи, сайловчилар овозини ҳисоблаш, ташаббус краудфандинги, ижтимоий обру-еътибор, суғурта, реклама, ставкалар ва бошқа бир қанча соҳалар бунга мисол бўлиши мумкин.Фойдаланиладиган технологиялар ваалгоритмлар моҳиятига киришиб ўтирмасдан, қуйида блокчейнтехнологиясининг бошқаларидан ажралиб турадиган асосий хусуятларини санаб ўтамиз: маълумотлар кўп марта такрорланган бўлиб, барча қатнашчилар томонидан яратилган ва қўллаб-қувватланадиган тақсимланган тармоқда сақланади, бу эса уни бузишни ёки ўзгартиришни амалга оширишни имконсиз қилиб қўяди; ҳар бир қайд қилинган ахборот ўз тарихига эга бўлиб, бу ахборотнинг келиб чиқиши ва унинг ҳақиқийлигини текширишга имкон беради; маълумотлар тўпламини тузиш хусусиятлари уни хакерлар ҳужумларига ёки ғайриқонуний ҳаракатларга нисбатан чидамли қилиб қўяди. Блокчейн технологиясининг санаб ўтилган хусусиятлари криптовалюталарнинг асосий хусусияти–ишончлиликни таъминлаб беради, яъни: 1. қалбакилаштириш имконсизлиги; 2. ўғирлаш имконсизлиги. 3. умумий эмиссия маркази йўқлиги; 4. очиқ дастурийкод мавжудлиги; 5. ташқи тартибга солиш йўқлиги (дастурий кодга киритилганидан ташқари); 6. трансчегаравийлик мавжудлиги. Ишончлиликдан ташқари, криптовалюталар фойдаланувчиларни фойдаланиш қулайлиги ва транзаксия ҳаражатлари минималлиги билан ҳам ўзига жалб қилади. Биткоин (ёки бошқа ҳар қандай криптовалюта) қиймати махсус биржаларда (криптобиржа ёки виртуал валюталар биржасида) бозор талаб ва таклифи асосида белгиланади. Бошқача қилиб айтганда, кўплаб виртуал валюталар моддий таъминотга эга эмас, балки ижтимоий шартнома шакли ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, валюталар, облигациялар, акциялар, векселлар ва бошқа шу кабимолиявий воситаларнинг мутлақ кўпчилиги ҳам ижтимоий шартнома шакли ҳисобланади ва тўлиқ моддий таъмниотга эга бўлмайди. Бироқ, агар классик валюта қиймати асосан уни эмиссия қиладиган мамлакатнинг молиявий-иқтисодий ва сиёсий таркибий қисмларига боғлиқ бўлса, криптовалюталар қиймати фақат фойдаланувчилар кутадган натижалар билан белгиланади. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling