1-mavzu. “Raqamli iqtisodiyot” faniga kirish. Raqamli iqtisodiyot va uning asosiy tarkibiy qismlari Reja


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/28
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1782203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28
Bog'liq
1 amaliy RI

Internet of Things). Инструментал жиҳатдан ушбу технологиялар бир-бирига 
жуда ўхшашиб кетади, асосий фарқ эса бажарилиши лозим бўлган вазифада: 
агар буюмлар интернетининг асосий вазифаси бу - хилма-хил (моделлар ва 
башоратлар тузишда устувор фойдаланиладиган) маълумотлар тўплаш 
бўлса, буюмлар саноат Интернетининг бажариши лозим бўлган вазифаси 
ишлаб чиқаришни автоматлаштиришдан иборат (датчиклар кўрсаткичлари 
бўйича ресурслар ва қувватларни масофадан туриб бошқариш). Mashine 
Research ва Nokia компаниялари таҳлилчиларининг башоратларига кўра, 2020 
йилга келиб, тармоққа уланган саноат қурилмаларининг сони 530 млн 
бирликдан ортади, 2025 йилга келиб эса уларнинг сони 20 дан 200 млрд 
бирликкача бўлиши кутилмоқда.
Кўплаб мамлакатларда ишлаб чиқариш ресурларини бошқариш 
технологияларини ривожлантириш, жумладан, улардан виртуал фойдаланиш 
манфаатларида, рақамли иқтисодиёт инфратузилмаларини яратиш ва 
ўзгартириш давлат датурларига биноан бажарилади: Германияда Industry 4.0
АҚШда Advanced Manufactury Technology, Хитойда эса асосий эътибор илғор 
технологиялар жорий қилиш, сифат ва инновацияларга қаратиладиган ишлаб 
чиқаришни ривожлантириш стратегик консепсияси, Буюк Британияда 


Innovate UK, Австралияда National Digital Economy. ИоТ-платформалар 
яратиш ва жорий қилиш бўйича лойиҳалар, амалий дастур сервислари ишлаб 
чиқиш Россияда ҳам амалги оширилмоқда. Интернетташаббусларни 
ривожлантириш жамғармасиинтернетни ривожлантириш йўл харитасини 
ишлаб чиқди ҳамда буюмлар интернети Ассоциациясини таъсис этди. 
Росстандарт доирасида фаолият кўрсатадиган «Кибер физические системы» 
стандартлаштириш бўйича янги техник қўмита фаолияти доирасида буюмлар 
интернети соҳаида стандартлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш 
режалаштирилган.
Катта маълумотлар (Big Data) – инсон идрок қиладиган натижалар олиш 
мақсадида структураланган ва структураланмаган (жумладан, мустақил 
манбалардан олинган) маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган 
усуллар, воситалар ва ёндашувлар йиғиндисидир. Катта маълумотлар катта 
ҳажм билан, хизма-хиллик ва янгиланиш тезлиги билан тарифланади, бу эса 
ахборот билан ишлаш стандарт усуллари ва воситаларини етарли даражада 
самарасиз қилиб қўяди. Шундай қилиб, катта маълумотлар технологияси бу – 
катта ҳажмдаги ахборот асосида қарор қабул қилиш воситасидир. Катта 
маълумотлар бошланғич маълумотлар катта танламаси мавжуд бўлган 
жойларда пайдо бўлади. Уларнинг асосида макродаражадаги ҳодисаларни 
таҳлил ва башорат қилиш, ижтимоий хулқ-атвор моделларини ўрганиш, 
шунингдек, илмий тажрибалар статистика маълумоталри асосида трендларни 
аниқлаш мумкин. Тижорат лойиҳалари учун ҳам, давлат лойиҳалари учун ҳам 
катта маълумотлар соҳасидаги асосий муаммо - маълумотларни якуний 
қўллаш бўйича вазифаларни бошланғич маълумотлар асосида амалга ошириш 
ҳисобланади.Таҳлил алгоритмидаги энг сўнгги замонавий трендларни 
биладиган ва келгуси ҳисоб-китоблар тезлигини баҳолай оладиганлар эмас, 
балки ушбу технологияларни қўллаш асосида узоқ муддатли ва асосланган 
молиявий моделлар ярата оладиганлар бугунги кунда катта маълумотлар 
соҳасидаги 
экспертлар 
ҳисобланади.Ҳозирги 
кунга 
келиб,катта 
маълумотларни қайта ишлашга имкон берадиган кўп сонли усуллар ва 
комплекс дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган компаниялар мавжуд
масалан, IBM, Oracle, Microsaft, Hewlett Packard, Apachy Saftware 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling