Булутли ҳисоблаш платформалари (
Cloud Computing) – янги ахборот
технология консепсияси бўлиб, у энг кам эсплуатационҳаражатлар
талаб
қилади ёки у орқали провайдерга мурожаатлар тезкор тақдим этилади ва керак
бўлган ҳисоблаш ресурслари талабларга биноан ҳамма жойда ва қулай тармоқ
уланиши билан таъминланишни кўзда тутади. Маълумот узатиш тармоқлари,
серверлар, маълумот сақлаш қурилмалари, сервис дастурлари – биргаликда
ҳам, алоҳида ҳам булутли технологияларнинг тармоқ
ресурсларига мисол
бўлиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, булутли технологиялар (
Cloud
Technologies) – бу компютер ресурсларини
Интернетдан фойдаланувчига
сўров бўйича (
on demand) онлайн-сервис сифатида тақдим эта оладиган
маълумотларни қайта ишлаш технологияларидир. Шуни ҳам айтиш зарурки,
булутли технологиялар вужудга келаётган рақамли иқтисодиёт пойдеворига
улкан ҳисса қўшган ва қўшаяпти. Бу ҳисса фақатгина
технологик таркибий
қисмлар билан чегараланмайди, балки иқтисодий ва ғоявий таркибий
қисмларни ҳам ўз ичига қамраб олади. Булутли технологиялар ривожланиши,
масалан, талаб бўйича ишлаб чиқариш (
production on demand), ҳизмат
сифатидаги дастурий таъминот (
software as a service) каби келажак бизнес-
моделларининг аксарияти учун асосий ғояга ва кўплаб иқтисодий ўзаро
алоқалар учун тамойилга айланадиган тушунчалар пайдо бўлишига олиб
келди.
Буюмлар
Интернети
(
IоТ)
эса
–
кўплаб
технологияларни
бирлаштирадиган, датчиклар билан жиҳозланганлик ва
интернетга барча
ускуналарнинг уланишини кўзда тутадиган концепция бўлиб, масофадан
туриб реал вақт режимида (
жумладан, автоматик режимда) жараёнларни
мониториг ва назорат қилиш ва бунинг асосида уларни бошқаришга имкон
беради. Бугунги кунда ушбу соҳада иккита йирик йўналиш шаклланган:
буюмлар Интернети (
IoT) ва буюмлар саноат Интернети (
IIоТ – Industrial
Do'stlaringiz bilan baham: