1-mavzu. “Raqamli iqtisodiyot” faniga kirish. Raqamli iqtisodiyot va uning asosiy tarkibiy qismlari Reja


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/28
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1782203
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
1 amaliy RI

қилиш 
ва 
сингулярлик), 
инновацион 
тадбиркорликка 
(ўзини-ўзи 
ривожлантириш), ахборот инжинирингига (ўзини-ўзи такомиллаштириш
ваиқтисодий жараёнларни автоформализациялашга (автоструктуралаш
асосланадиган замонавий ахборотлашган иқтисодиётнинг асоси бўлган НЕТ 
пайдо бўлган.НЕТнинг моддий асосини дата-марказлар ҳамда ахборотни 
тизимлаштириш ватаҳлилий қайта ишлаш учун мўлжалланган замонавий ИТ-
платформалари ташкил қилади. Бизнес-таҳлил ва бошқарув консалтинги 
бўйича ҳизматлар «провайдинги» ривожланиши ҳам рақамли иқтисодиётда 
долзарб аҳамиятга эга. Бунда янги ташкилотлар – ахборот-консалтинг 
ҳизматлари ва давлат ривожланиш агентликлари ишбилармонлик муҳитини 
такомиллаштиришнинг ташкилий асоси ҳисобланади. ИҲТТ томонидан 2016 
йилда ушбу ташкилотга аъзо бўлган 32 мамлакат ва яна 6 та ҳамкор 
мамлакатда 
ўтказилган 
сўров 
маълумотларига 
кўра, 
уларнинг 
баъзиларидагина рақамли иқтисодиётни ривожлантириш стратегияси, режаси 
ёки дастури мавжуд.
2017 йилнинг сентябридан бошлаб, Австралия ҳукумати рақамли 
иқтисодиёт Стратегиясини ишлаб чиқишни бошлангани ҳақида эълон қилди. 
АҚШда 2015 йил рақамли иқтисодиёт режасини шакллантириш ҳақида 
маълум қилинди (дигитал эcономй агенда), 2016 йил эса хусусий бизнес 


томонидан амалга ошириладиган интернетни ривожлантириш, ахборот 
ҳавфсизлиги, инновацияларни илгари суриш ва бошқа функсияларни 
бажарадиган Савдо вазирлиги қошида рақамли иқтисодиёт бўйича 
маслахатчилар Кенгаши ташкил қилинди. ИҲТТ мамлакатлари томонидан эса 
рақамли иқтисодиёт ривожланиши даражасини чамалаш учун қуйидаги 
йўналишларни тавсифлайдиган индикаторлар тизими ишлаб чиқилган:
иқтисодиётнинг юқори технологияли секторини ривожлантириш
унинг қайта ишлаш саноати маҳсулоти ва ҳизматлардаги салмоғи;
илмий ишланмаларга, дастурий таъминот ишлаб чиқишга 
инвестициялар, таълим ва қўшимча қайта тайёрлаш ҳаражатлари;
ахборот-коммуникация ускуналари ишлаб чиқариш, фан ва юқори 
технологиялар соҳасида иш ўринлари яратиш, корпорациялар, венчурли 
фирмалар, университетлар ва илмий-тадқиқот ташкилотлари ўртасида 
кооперация кўрсаткичлари;
халқаро билимлар оқимлари, фан ва инновациялар соҳасида халқаро 
ҳамкорлик; олимлар, муҳандислар, талабалар ҳаракатчанлиги;
интернетнинг тарқалиш динамикаси;
халқаро савдода юқори технологияли маҳсулотлар улуши.
Иқтисодиёт ва жамият тараққиётига ўсиб бораётган маълумотлар 
оқимлари таъсирининг универсаллигиулар ҳақида замонавий жамиятнинг 
иқтисодий ўсиши етакчи ресурси сифатида гапиришга имкон беради.Рақамли 
иқтисодиётни таҳлил қилишнинг турли тадқиқотчилар томонидан у ёки бу 
даражада кўриб чиқиладиган тўртта мезонини ажратиб кўрсатишимиз 
мумкин: 

бандлик соҳаси билан боғлиқ мезон;  

маконга оид мезон;  

технологик мезон;  

иқтисодий мезон.  
Бунда, гарчи тадқиқотчилар кўпинча биринчи ўринга уларнинг 
тасаввурларига мос келадиган у ёки бу таърифни олиб чиқишсада, улар 
орасида бир-бирини тўлдириб турабиган мезонлар ҳам бўлиши мумкин. 
Бироқ, аксарият таърифларнинг асосида маълумотларни қайта ишлаш 
соҳасидаги миқдорий ўзгаришлар сифат жиҳатидан янги ижтимоий-
иқтисодий муносабатлар юзага келишига бўлган ишонч ётади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling