1-mavzu. “Raqamli iqtisodiyot” faniga kirish. Raqamli iqtisodiyot va uning asosiy tarkibiy qismlari Reja
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
1 amaliy RI
Рақамли
иқтисодиёт соҳасида турли мамлакатларнинг стратегиялари Кўплаб ривожланган мамлакатлар, рўй бериши лозим бўлган ўзгаришлар муқаррарлигини тушуниб, иқтисодиётни рақамлаштириш томон жадал ҳаракатни онгли равишда бошламоқдалар. Бу йўналишни биринчилардан бўлиб маълум қилган АҚШ, Япония, Корея ва Хитой бугунги кунда рақамли пойгада норасмий етакчилар саналади. Уларнинг кейинги ўринларда Буюк Британия,Европа Иттифоқи мамлакатлари, Канада, Австралия, Белоруссиява бошқалар туради. Бироқ агар биз уларнингстратегик ҳужжатлари ва ривожланиш дастурларига эътибор қаратадиган бўлсак, маълум бўлишича, улар таркибида қуйидагилар мавжуд эмас экан: 1. Рақамли иқтисодиёт ривожланиши ифодаланганқандайдир консепсия ҳамда унинг тактик ва стратегик кўриниши; 2. Рақамли иқтисодиётнинг барча жиҳатларини аниқ ва равшан акс эттирадиган аниқланув ёки рақамли иқтисодиёт парадигмаси; 3. Рақамли иқтисодиётнинг мавжуд иқтисодиётга қандай таъсир қилишини тавсифлаш (меҳнат унумдорлигини оширишдан ташқари); 4. Рақамли иқтисодиёттаъсирида бошқа соҳаларда рўй бериши мумкин бўлган асосий сон ва сифат ўзгаришларини тавсифлаш. Бу далилларни бирлаштирган ҳолда қайд этишга мажбурмизки, биронта, жумладан, етакчи мамлакатларда ҳам рақамли иқтисодиёт ўзи нима эканлиги ва у келажакда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида тўлақонли фалсафий тушуниш йўқ. Кўриниб турибдики, рақамли иқтисодиёт деганда, кўплаб мамлакатлар иқтисодий муносабатлар ва бошқарувнинг янги шаклларни эмас, балки, истеъмолчилар билан коммуникация ва тўловларнинг янги электрон рақамли шаклларини тушунади, ҳолос. Афтидан, кўпчилик мамлакатлар рақамли иқтисодиётни онгли равишда ташкил этмайди, балки мавжуд иқтисодий муносабатларни рақамлаштириш жараёни билан шуғулланади, холос. Бу фаолият, эскирганлик даражаси яққол кўзга ташланиб турганига қарамай, рақамли иқтисодиёт тузишнинг мақсадли йўналтирилган жараёни ҳисобланмайди. Иқтисодиётни рақамлаштириш жараёнининг баъзи етакчи мамлакатлари эса қарама-қарши ёндашувлар танлаб олган. Масалан,АҚШ бозор йўналишини, Хитой эса режали иқтисодиётни танлаб олган. Қолган мамлакатлар маълум бир оралиқ вариантларга риоя қилишади. Шуни алоҳида айтиб ўтишни керакки, худди Хитой каби, АҚШ дастури нуқтаи-назаридан ҳам иқтисодиётни рақамлаштириш жараёнида биз глобаллашувнинг янги босқичини кўрамиз. Дунёдаги энг кучли иккита иқтисодиёт сифатида АҚШ ва Хитой учун глобаллашувфойдали, чункииқтисодий жиҳатдан кучлироқ бўлган ўйинчи доимо ўз устунлигини намойиш этиш имкониятига эга бўлади. Агар бу соҳадаги АҚШ нинг стратегиясини батафсилроқ кўриб чиқадиган бўлсак, рақамли иқтисодиётни ташкил қилиш жараёнини тўрт асосий блокка ажратиш мумкинлиги маълум бўлиб қолади: 1.Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитларини яратиш (норматив-ҳуқуқийбаза ташкил қилиш); 2.Бу соҳага трансформация қилинишга энг тайёр иқтисодиёт субъектларида рақамли иқтисодиёт платформаларининг вужудга келиши; 3.Рақамли иқтисодиёт платформаларнинг ўзаро рақобат кураши ва уларнинг аста-секинлик билан интеграциялашуви амалга ошиши; 4.Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги энг перспектив ечимларни бутун иқтисодиётга жорий қилиш. Ушбу стратегияАҚШ учун қуйидаги сабабларга кўра, ўзини оқлаган бўлиб кўринади: АҚШ қолган дунё олдида сезиларли иқтисодий ва технологик устунликларга эга эканлиги туфайли; Рақамли иқтисодиётинфратузилмасини қуришда АҚШ Гоогле, Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling