1-mavzu. “Raqamli iqtisodiyot” faniga kirish. Raqamli iqtisodiyot va uning asosiy tarkibiy qismlari Reja


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/28
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1782203
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28
Bog'liq
1 amaliy RI

4.0 Индустрия атамаси 2011 йилда Ганновер ярмаркасида истеъмолга кирди 
ва унинг маъноси қиймат ҳосил қилиш глобал занжирини кўрсатишдан 
иборат. “Ақлли заводлар”, “ақлли технологиялар” ва “ақлли роботлар” каби 
технологияларининг жаҳон бўйлаб тарқалишини амалга оширган ҳолда, 
тўртинчи саноат революцияси глобал даражада виртуал ва физикавий 
тизимларнинг бир-бирига ўзаро таъсирини амалга оширади. Бу эса ўз 
навбатида маҳсулотларнинг тўлиқ мослашувчанлигига ҳамда янги операцион 
моделлар яратилишига олиб келади. Демак, 4.0 Индустрия мамлакат ва 
бизнеснинг рақобатбардошлигини оширишга мўлжалланган, рақамли 
технологияларнинг жамият ҳаётига кириб келиши билан боғланган ҳамда 
ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келадиган муносабатларнинг мажмуидан 
иборат. Бундан келиб чиққан ҳолда 4.0 Индустрияни иқтисодиёт барча 
тармоқларининг рақамли трансформацияси деб ҳам тушуниш мумкин. 
Шунинг учун ҳам келажакда корпоратив бошқарувда бу ҳолатларни ҳисобга 
олиш замона талаби бўлиб қолди.
Рақамли иқтисод ва 4.0 Индустриянинг корпоратив миқёсдаги жорий 
қилиниш йўналишларига мисол сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз 
мумкин:
Профессионал ҳизматлар –бухгалтер ҳизматлари, дизайнар 
ҳизматлари, маслаҳатчилар, таржимонлар ва бошқалар.
Жамоавий молиялаштиш – краудфундинг (cроwд-фундинг), ўзаро 
кредитлаш (пеер-то-пеер лендинг)
Уйда кўрсатиладиган ҳизматлар – он-деманд ҳоусеҳолд сервиcес  
Уй-жойдан 
биргаликда 
фойдаланиш 
(пеер-то-пеер 
аccоммодатион)
Транспортдан 
биргаликда 
фойдаланиш 
(пеер-то-пеер 
транспортатион)
Рақамли иқтисоднинг яна бошқа бир ҳизматлари, шу жумладан, биг дата, 
сунъий интеллект, машина воситасида таълим бериш, краудсорсинг
краудфундинг, блокчейн ва булутли технологиялар ҳам келажак 
иқтисодиётида ва корпоратив бошқарувда ҳал қилувчи аҳамият касб этишини 
ҳаётнинг ривожланиш тенденциялари яққол кўрсатиб турибди. Масалан, 
краудсорсинг ва краудфундинг технологиялари компаниянинг оёққа туриб 
олишини, ривожини ва рақобатбардошлилигини таъминлаш учун ҳизмат 
қилади. Агарда краудсорсинг жамоавий тафаккур бўлса, краудфундинг 
жамоавий молиявий маблағлар йиғиш механизми деб ҳисобланилади. Иш 
кўлами, фаолият тури ва катталигидан қатъий назар, турли хил лойиҳалар учун 
молиявий маблағлар йиғиш технологияси бўлган краудфундунг барча 
компаниялар учун катта аҳамиятга эга бўлган уникал молиявий механисмдир. 


Мисол сифатида, Росия бозорида ҳам бир қанча йирик краудфундинг 
платфиормалари бўлиб, улар краудфундинг лойиҳаларининг амалга ошишига 
кўмак бериб турадилар. Энг оммабоп краудфундунг платформалар 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling