1-мавзу. Реал секторда маҳсулот сифати ва


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana20.10.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1712798
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 mavzu real sektorda mahsulot sifati va raqobatbardoshligi 2 34

масаласи” муҳим воситалардан бири сифатида юқори сифатли маҳсулот ва 
хизматларни таклиф этиш орқали рақобатбар-дошликни оширувчи энг асосий 
кўрсаткичлар бири ҳисобланади. 
Ривожланган мамлакатларнинг тажрибасидан маълумки, ишлаб чиқарувчи 
корхоналар муайян даражада сифатни таъминламай, истеъмолчилар талабларини 
қондирмай туриб иқтисодиётда ҳеч қандай ютуқ ва юқори фойдага эриша 
олмасликлари амалда ўз исботини топмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, халқаро 
ҳамжамият тараққиётида интеграцион жараёнлар шуни тақазо этадики, маҳсулот ва 
хизматлар сифатини бошқариш, саноат тармоқларида фаолият юритаётган 
корхоналарнинг барча мақсадларига эришишида ва обрў-эътибор топишида энг 
асосий йўналиш бўлиб қолмоқда. 
Мамлакатимиз олий таълим тизимида “Сифатни бошқариш” фанини 
ўқитишнинг жорий қилиниши асосан Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги 183-сонли қарори меъёрий ҳужжат 
сифатида тўртки бўлди ва бунга мувофиқ барча олий ўқув ва ўрта махсус таълим 
муассасаларида ўқув жараёнига “Сифат менежменти” ёки “Саноат маҳсулотлари 
сифати ва рақобатбардошлиги” фанларини кенг тадбиқ этилиши муносабати билан 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида Халқаро 
стандартларга мос равишда сифат менежментини жорий қилиш” режаси ишлаб 
чиқилди ҳамда олий таълимнинг ўқув режаларига киритилди.
Олий таълим тизимига “Реал секторда сифатни бошқаришфанининг 
жорий қилиниши, ўз навбатида: реал сектор тармоқлари корхоналарида сифатни 
бошқаришнинг мазмун моҳияти; сифатни бошқаришда халқаро тажрибалар, 
маҳсулотларни стандартлаштириш; маҳсулотларни сертификатлаш; метрология 
хизматларини ташкил этиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сифатни 
бошқаришда умумий ўлчов тизимини тартибга солиш каби йўналишларни кенгроқ 
ёритиш билан бирга корхоналарда сифатни назорат қилиш ва бошқарув 
масалаларига ҳам эътибор қаратилган. 
Сифатни бошқариш соҳасида рўй бераётган барча янгиликлардан хабардор 
бўлиш, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тўғри тушуниб етиш, сифатни 
бошқаришдаги муаммоларни оқилона ҳал этиш реал сектордаги тармоқ ва 
корхоналар, фирмалар, йирик ишлаб чиқариш мажмуалари олдида турган 
вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш учун сифатни бошқариш соҳасидаги 
билимларни ўзлаштириш ва уни чуқур эгаллашни талаб этади.
Реал секторда сифатни бошқариш” фани эса корхонадаги муҳим 
муаммоларини ўрганишда ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини таъминлаш 
асосида ишлаб чиқаришда иштирок этадиган ходимлар, хомашё ресурслари ҳамда 
техника ва технологиянинг самарали ишлашини таъминлаб берадиган йўлларини 
белгилаб берадиган фанлар сирасига киритиш мумкин.


36 
Реал секторда сифатни бошқариш” фанининг предмети деганда 
корхоналарда сифатни бошқаришнинг объектив иқтисодий қонунлари ва зарурий 
қоидаларнинг шу соҳада намоён бўлиш шаклларини, реал сектор тармоқлари 
корхонларида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида жонли ва буюмлашган 
меҳнатнинг энг оптимал тарзда сифатни тўғри бошқариш ва назоратни таъминлаш 
асосида харажатларни қисқартириш ҳамда энг юқори натижаларга эришишни 
таъминлайдиган шарт-шароитлар ва омилларни ўрганиш тушунилади. 
Бозор муносабатлари шароитида республикамизда фаолият юритаётган 
корхоналарнинг олдида турган асосий муаммоларидан бири сифатли маҳсулот 
ишлаб чиқариш ва аҳолининг эҳтиёжларини сифатли таъминлашдан иборат. Бу 
муаммони ечиш корхонанинг ҳозирги ва кейинги ривожланишини белгилаб 
беради.
Замонавий бозор иқтисодиёти шароитида кўплаб корхоналар сифатли 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилади. Чунки, корхонанинг товар ва 
хизматлар бозорида рақобат устунлигига эга бўлишлари сифатли товарларни 
истеъмолчиларга таклиф қилишларига қараб белгиланади. Бу жараёнда 
рақобатбардошлик қуйидаги икки омилга: яъни, маҳсулотнинг қиймат даражаси ва 
сифат даражасига боғлиқ. Рақобатбардошликдаги иккинчи омил, яъни сифат 
даражаси секин-аста биринчи ўринга чиқади. Меҳнат ва ишлаб чиқариш 
ресурсларини иқтисод қилиш сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш асосида 
шаклланади. 
Сифат-корхонанинг эътиборли жиҳати ёки обруси, даромадни оширувчи, 
корхонанинг барқарор ўсишини таъминловчи муҳим омил бўлиб, корхона сифатли 
маҳсулот ишлаб чиқаришида ходимлардан самарали фойдаланишни йўлга 
қуйишида ҳамда раҳбардан тортиб то аниқ ишни бажарувчи ходимгача боғлиқдир. 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling