1-мавзу. Реал секторда маҳсулот сифати ва


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana20.10.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1712798
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 mavzu real sektorda mahsulot sifati va raqobatbardoshligi 2 34

Сифат 
 
Фалсафий 
 
Ижтимоий 
 
Техникавий 
 
Хуқуқий 
 
Иқтисодий 


38 
2-расм. Сифат тушунчасини намоён этувчи асосий жиҳатлари 
Сифатга яна қуйидагича таъриф бериш мумкин, яъни сифат-кенг сиғимли, 
мураккаб ва универсал категория бўлиб, у кўплаб хусусият ва жиҳатларга эгадир. 
Ундан қайси мақсадда фойдаланишига қараб сифат тушунчасини қуйидаги 
жиҳатлари намоён бўлади: фалсафий, ижтимоий, техникавий, иқтисодий ва 
ҳуқуқий. 
2-расмда сифат тушунчасини намоён этувчи асосий жиҳатлари келтирилган 
бўлиб, унга кўра сифатни барча хусусиятлари қуйида очиб берилган. 
Сифатга фалсафий нуқтаи назардан қараганда сифат аниқ мазмун ва 
моҳиятига эга бўлиб, бошқалардан фарқ қилади. Авваламбор, унинг айрим 
хусусиятлари ва бошқалардан фарқи намоён бўлишига қарамай улар ўзаро узвий 
боғлиқликда эканлигидир. Сифат кўплаб хусусиятлар мажмуасидан таркиб топади, 
улар чексиз бўлишлари ҳам мумкин. Бу эса моддий манбъаларга ва турлича 
дунёқарашларга асос бўла олади. 
Сифат тушунчасининг ижтимоий жиҳатлари муайян субъект билан ёки 
жамият билан боғлиқ бўлиб, у истеъмолчилар ва маҳсулот (хизматлар) орасидаги 
муносабатдир. Бу ерда сифат аниқ бир категория кўринишида намоён бўлиб 
харидорларнинг талаб ва таклиф қонуниятларига жавоб берган ҳолда 
харидорларнинг маънавий дунёқараши, ижтимоий маданияти ва иқтисодий 
даромадларига бевосита боғлиқ бўлади. 
Сифат тушунчасининг техник жихатлари ўрганилаётган объектнинг миқдор ва 
сифат ўзгаришлари билан боғлиқдир. Бу ерда физикавий, электрокимёвий ва 
механик ўзгаришлар бир турдаги вазифани бажарувчи маҳсулот (моддалар) 
хусусияти хақида сўз юритилади.
Сифат тушунчасига муҳандислик нуқтаи-назардан қараганда ўрганилаётган 
маҳсулот сифати ва хусусиятлари аниқ маҳсулот эталонлари билан таққослаб 
ўрганилиши назарда тутилади. 
Сифат тушунчасига иқтисодий нуқтаи назардан олганда сифат-ўрганилаётган 
манбъани истеъмол хусусиятларини ва қийматини намоён этади. 
Сифат тизимини жорий этиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган етакчи 
мутахассис, Америкалик олим Д. Джуранни сифат-“фойдаланиш (истеъмол) учун 
яроқлик” деган тушунчани фанга киритган. Бу тушунча ўзига хос тўртта 
элементдан ташкил топган: 

Маҳсулотни шакли, тузилишини (дизайни) истеъмолчилар ўзларида идрок 
қилишлари; 

Маҳсулотнинг лойиҳасига ва вазифасига мослиги; 

Маҳсулотни истеъмолчиларга маъқуллиги, чидамлиги ва таъмирлаш 
мумкинлиги; 

Маиший хизмат корхоналарининг мавжудлиги. 
Немис тадқиқотчилари сифатга қуйдагича: “Сифат-маҳсулот ёки 
хизматлардаги барча хусусиятларининг йиғиндиси бўлиб, улар ўз вазифаларини 
бажара олишларини кафолатлайди” деб таъриф берадилар. 
Фан-техника тараққиёти билан бирга барча тараққиётларнинг сифат 
хақидаги фикрлари турли-туман бўлишига қарамай, улар доимо бир-бирларини 
тўлдириб келмоқда ва ҳеч қачон қарама-қарши бўлмаган. Бозор рақобатчилиги 
даврида товар ва хизматлар турлари қанчалик кўпайиб борар экан сифат 
тўғрисидаги тасаввуримиз ҳам ўзгариб бораверади. 


39 
Сифат ўзининг хақиқий мазмунини ва моҳиятини "сифат халқаси" деб 
номланган, товар ва хизматларнинг ҳаётий жараёнида тўла ифодаланади. 
Маҳсулот сифатини бошқариш-маҳсулот сифати даражасини жорий қилиш, 
таъминлаш ва зарурий даражада ушлаб туриш мақсадида лойиҳалаш, тайёрлаш ва 
фойдаланиш (ёки истеъмол қилиш) пайтида амалга ошириладиган ҳаракатлар 
мажмуасидир.
Сифатнинг зарурий даражасини жорий этиш тадқиқот қилиш ва лойиҳалаш 
босқичида мамлакат ҳамда хориждаги энг илғор илмий-техникавий ютуқлар 
таҳлили асосида амалга оширилади. Мазкур босқичда сифатни бошқариш муҳим 
аҳамиятга эга, чунки шу ерда бўлажак маҳсулотнинг асосий техникавий-иқтисодий 
ва фойдаланиш кўрсаткичлари ҳисобланади ва уларга асос қўйилади. Бу 
кўрсаткичлар истеъмолчиларнинг замонавий талабларидан юқорироқ бўлиши 
керак, чунки, янги маҳсулот савдо соҳасига чиққунча унинг сифат кўрсаткичлари 
маънавий эскириб қолиши мумкин. 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling