1-мавзу. Реал секторда маҳсулот сифати ва


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana20.10.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1712798
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 mavzu real sektorda mahsulot sifati va raqobatbardoshligi 2 34



34 
1-МАВЗУ. 
«РЕАЛ СЕКТОРДА МАҲСУЛОТ СИФАТИ ВА 
РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
 
1.1. “Реал секторда мвҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги” - фани ўқув 
курси сифатида.
1.2. “Реал секторда мвҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги” курсининг 
предмети.
1.3. Ўзбекистон реал сектор корхоналарида сифатни бошқариш тизими. 
Таянч иборалар: сифат, рақобат, сифат тизими, сифатни бошқариш, 
сифат кўрсаткичлари.
Реал сектор корхоналари ўртасида кескин рақобат муҳитининг 
шаклланганлиги, айнан ишлаб чиқариш корхоналари олдида турган асосий вазифа 
сифатида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш долзарблигини белгилаб берди. 
Маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилаш, реал сектор тармоқлари корхоналари 
олдидаги муҳим масалаларидан ҳисобланади.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг стабиллашуви ва стратегик муаммоларидан 
бири бўлиб, ишлаб чиқариш тармоқларида маҳсулот ва хизматлар сифатини 
яхшилашдаги муаммоларни тубдан ҳал этишига боғлиқдир. Реал сектор 
корхоналари ишлаб чиқаришида сифатни яхшилаш жараёни маҳсулотни ишлаб 
чиқаришдан тортиб, то сотиш ёки хизматлар кўрсатиш, ҳамда исътемолчига 
сифатли тарзда етказиб бериш, сифатли сервис хизматларини кўрсатиш орқали 
фақатгина фойда олиш учунгина эмас, балки аҳолининг эҳтиёжларини имкон қадар 
қондириш, шунингдек, жамият ва унинг равнақи учун ҳам зарур масалалардан 
биридир.
Харидор бирор-бир маҳсулотни харид қилишда унинг айнан ўзи учун наф 
келтириши билан бирга доимий фойдаликка эга бўлишини ҳам ҳисобга олган ҳолда 
маҳсулотни сотиш баҳосига қизиқиши табиий. Бироқ, харидор маҳсулотни сотиб 
олар экан, уни фақатгина зарур бўлгани учунгина эмас, балки ўзига ёққани учун 
ҳам сотиб олади ва келишилган ҳолда ҳақини тўлайди.
Харидор маҳсулотларнинг ташқи кўриниши, ундан фойдаланишнинг 
қулайлиги, хизмат кўрсатиш муддати, маҳсулотнинг техникавий тавсифи, 
кафолатли хизмат кўрсатиш шартлари кабилар товарнинг баҳосини белгилашда 
муҳим омил ҳисобланиб, харидор товарни “ўзининг маълум эҳтиёжларни 
қондиради”, деган яхши бир ният билан харид қилади. Бозор иқтисодиётининг 
муҳим талабларидан бири ишлаб чиқарилган товар сотилишининг муҳим шартлари 
сифатида харидорга ишончли ва кафолатланган сифатли маҳсулотли тақдим 
этишдир. 
Дунёнинг тараққий этган кўпгина мамлакатлари ривожланишга тўртки 
бўлаётган омил асосан рақобатдир. Ривожланган давлатлар хусусан, АҚШ, Европа 
давлатлари, Япония, Корея ва Хитой, Россия давлатларида рақобатнинг кучлилиги 
эвазига ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида юқори натижага эришилмоқда. 
Бозор иқтисодиётининг ўзига хос қонунияти айнан, рақобатбардош товарлар ва 
хизматларни исътемолчига таклиф қилиш орқали юқори фойда олишга интилиш 
ҳисобланади. 
Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсифкациялаш шароитида саноат 
тармоқларида ишлаб чиқарилаётган товарлар рақбатбардошлигини ошириш асосий 
муаммодир. Ушбу масалани ҳал этиш бугунги кунда ички ва ташқи бозорда 


35 
Ўзбекистон товарларининг мавқеини янада оширади ва миллий иқтисодиётда 
пайдо бўлган барча муаммоларни ижобий ҳал этишга йўл очади.
Ҳозирги пайтда аксарият кўп турдаги товарларимиз ички бозоримизда 
хорижий товарлар билан рақобатлаша олиши қийин кечмоқда. Эркин 
иқтисодиётга асосланган шароитда, саноат корхоналарнинг асосий эътибори 
корхона ишлаб чиқаришида сифатни бошқаришга қаратилган бўлиши кераклиги, 
шу орқали ишлаб чиқарувчилар барча рақобатчиларга қарши кураша оладилар ва 
истеъмолчиларнинг ҳар қандай талабларига тўлиқ жавоб бера олиш имкониятини 
қўлга киритадилар. Рақобатнинг бугунги олтин қоидасига айланган “сифат 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling