1-мавзу. Реал секторда маҳсулот сифати ва


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana20.10.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1712798
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 mavzu real sektorda mahsulot sifati va raqobatbardoshligi 2 34

 
 
 
 
1-расм. Корхонада сифатни таъминлаш учбурчаги 
Юқоридаги расмдан кўриниб турибдики, корхонада сифатни таъминлаш 
учбурчаги келтирилган бўлиб, унга кўра сифатни таъминлаш жараёни, корхонада 
маҳсулотни сифатли қилиб тайёрлаш учун иш сифати ва ишлаб чиқараётган 
маҳсулот сифатини яхшилашга узвий боғлиқ. Сифатни бошқариш муҳим стратегик 
масалалардан биридир, барча турдаги истеъмолчилар учун нафли бўлиб, бир 
Сифат 
Корхона маҳсулоти сифати 
Корхонада иш сифати 
Корхона ишлаб чиқараётган маҳсулот сифати 


37 
томондан уларни қизиқтирса, иккинчи томондан барча сифатни аҳамияти янада 
юқори. Барчанинг бирдек мақсади сифат рейтингини янада оширишдир
3

Маҳсулот сифати-корхона фаолиятининг муҳим кўрсаткичларидан бири 
ҳисобланади. Маҳсулот сифатини ошириш корхонанинг товар ва хизматлар 
бозоридаги юқори устиворлигини таъминлаб бериш билан бирга, илмий-техник 
тараққи 
ётнинг ўсиш суръатини, корхона самарадорлиги ўсишини, корхона 
ишлаб чиқаришида барча турдаги ресурслардан тежаб фойдаланишни юзага 
келтиради.
Иқтисодиётни модернизациялаш ва диферсификациялаш шароитида 
маҳсулот сифатини яхшилаш корхона ишлаб чиқариши самарадорлигини 
оширишнинг асосий омилларидан биридир. Чунки, бозор иқтисодиёти шароитида
ижтимоий меҳнатнинг тежалиши, асосан, сифатли маҳсулотни истеъмол қилиш 
соҳасида юзага келади. Сифатли маҳсулотни ишлаб чиқариш эса ишлаб чиқарувчи 
корхоналарнинг техник–иқтисодий кўрсаткичларида, шунингдек, айрим ишчи-
хизматчиларнинг меҳнат унумдорлигида ҳам ўз аксини топади. Маҳсулот 
сифатини яхшиланиши ҳисобига корхонада ижтимоий меҳнат унумдорлиги ортади. 
Яъни, бир хил ҳажмда ишлаб чиқарилган маҳсулот сифат кўрсаткичлари 
яхшиланиши ҳисобига шу маҳсулот бирлигининг баҳоси ортиб, товар маҳсулоти 
қиймати кўпаяди.
Корхона сифатли маҳсулот ишлаб чиқариши натижасида ва ишчилар сони 
ўзгармаган ҳолда, товар маҳсулоти қийматининг ортиши ҳар бир ишчига тўғри 
келадиган ўртача товар маҳсулоти кўпайишига ва меҳнат унумдорлиги 
кўтарилишига олиб келади. Корхона томонидан таклиф этилаётган маҳсулот ва 
хизматлар сифатини яхшилаш стратегик муаммо бўлиб, мамлакатимиз 
иқтисодиётининг стабиллашуви бу муаммоларнинг ҳал этишига боғлиқдир. 
Сифатни яхшилаш жараёни маҳсулотни сотиш ёки хизматлар кўрсатишда 
фақатгина кўпроқ фойда олиш учунгина эмас, балки жамият учун, унинг равнақи 
учун ҳам зарурдир.
3
David Hoyle. ISO 9000 Quality systems Handbook. Fourth Edition.Oxford. 2001. ISBN 07506 4451 6. 11 page. 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling