1-мавзу. Реал секторда маҳсулот сифати ва


-расм. Сифат халқасининг кетма-кет тарзда тузилиши


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana20.10.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1712798
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 mavzu real sektorda mahsulot sifati va raqobatbardoshligi 2 34

3-расм. Сифат халқасининг кетма-кет тарзда тузилиши 
Маҳсулот сифатини таъминлаш-ишлаб чиқариш босқичида амалга 
оширилади. Бу ерда маҳсулот сифати маҳсулотни тайёрлаш меъёрий-техникавий 
ҳужжатлар, жиҳозлар, ускуна ва асбоблар, олинадиган хом ашё, материал ва 
жамловчи буюмлар сифати билан аниқланади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот 
сифатини баҳолаш мезони сифатида амалдаги техникавий-иқтисодий кўрсаткичлар 
лойиҳа ҳужжатларда, яъни биринчи босқичда кўзда тутилган мос кўрсаткичларга 
мувофиқлик даражаси хизмат қилади. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифатини сақлаб туриш айланиш ва сотиш, 
фойдаланиш ёки истеъмол қилиш босқичларида амалга оширилади. Маҳсулот 
айланиши ва сотилишида сифатни сақлаш ва транспортлаш сифатларидан 
йиғилади. Истеъмолчи томонидан фойдаланиш жараёнида маҳсулот сифатига 
келганда, фойдаланиш ва таъмирлаш ҳужжатлари, фойдаланиш ва таъмирлаш 
жиҳозлари, эҳтиёт қисмлар ва сарфланадиган материаллар сифатларига ҳамда 
фойдаланувчи ва таъмирловчи ходимлар малакасига боғлиқ. Фойдаланишда 
маҳсулот сифатини баҳолаш мезони унинг кўрсаткичлари илова қилинган 


40 
техникавий ҳужжатларда қайд қилинган мос кўрсаткичларга, яъни қондириши 
зарур бўлган амалий эҳтиёжларга мувофиқлиги даражасидир деб баҳоланади. 
Айтиб ўтилган босқичлар маҳсулотнинг ҳаётий циклини ташкил қилади. 
Унинг фойдаланиш босқичидаги муддати ҳар бир босқичда эришилган сифат 
даражасига боғлиқ. 
4-расм. Маҳсулотнинг ҳаётий цикли 
Маҳсулот сифатига илмий тадқиқотлар, конструкторлик технологик
ишланмаларда асос солинади, фойдаланишда эса улар рўёбга чиқади.
Маҳсулот сифатини жорий қилиш, таъминлаш ва сақлаб туришнинг асосий 
босқичларини тавсифловчи "сифат сиртмоғи” мавжуд. Бу босқичларга: 
- маҳсулотга бўлган талаблар, маҳсулотнинг техникавий даражаси ва 
сифатини олдиндан кўриш (маркетинг тадқиқотлари); 
- илмий-техникавий тараққиёт ютуқларини ҳисобга олий сифат даражаси 
шакллантириш, меъёрий-техникавий ҳужжатларни тайёрлаш; 
- ишлаб чиқарувчи корхона имкониятларини таҳлил қилиш; 
- сифатли хом ашё, материал, жамловчи буюмлар билан моддий-техникавий 
таъминлаш; 
- ишлаб чиқаришни техникавий тайёрлаш, технологик жараёнларни ишлаб 
чиқиш, жиҳоз, ускуна ва асбоблар билан таъминлаш
- тегишли меъёрий-техникавий ҳужжатлар ва стандартларга мувофиқ 
маҳсулотни ишлаб чиқариш; 
- техникавий назорат ва синаш, тайёрлаш сифатни баҳолаш; 
- тайёр маҳсулотни сотиш, маҳсулотни сақлаш, транспортлаш ва сотиш 
жараёнларида унинг сифатини сақлаб қолиш; 
- тайёр маҳсулотни монтаж қилиш ва ундан фойдаланиш, хизмат қилиш ва 
таъмирлаш, сифатини таъминлаш, истеъмолчи маҳсулот сифати билан 
қониққанлиги даражасинини баҳолаш. Маҳсулот ҳаётий циклининг охирги 
босқичи уни фойдаланишга тиклаш (утилизация) ва қайта тикланган моддалардан 
тўлиқ фойдаланишдир.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида мамлакатимизни иқтисодий 
салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ривожланишда, дунё бозорида илдам қатнашишда 
товарлар сифатини кўтариб, уларни рақобатбардош товарларга айлантириш энг 
долзарб муаммолардан биридир. Рақобат - бу эркин тадбиркорликнинг ажралмас 
бир бўлагидир. 
Маҳсулот ҳаётий 
циклининг босқичлари 
Тадқиқ қилиш 
ва лойиҳалаш 
Тайёрлаш 
Айланиш ва 
сотиш 
Фойдаланиш 
ёки истеъмол 
қилиш 


41 
Товарнинг 
сифати 
айнан 
рақобатбардошликни 
оширишда 
ва
рақобатбардошлигини ўрганиш мураккаб бўлиб ўз ичига қуйидаги босқичларни 
олади: 
- товарни сотиш бозорни ўрганиш; 
- рақиблар ҳақида маълумотлар йиғиш; 
- истеъмолчилар талабларини ўрганиш; 
- рақобатбардошлигини ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш; 
- ишлаб чиқариш ва бозорга синов сотишлари билан чиқиш ҳақидаги қарор. 
Бу масалаларни ҳал қилиш корхонада товар рақобатбардошлиги даражасини 
баҳолашнинг ўзлуксиз тизимини яратишни талаб қилади. 
Ҳар қандай товар бозорга чиқиши биланоқ ўз рақобат қобилиятини йўқота 
бошлайди, бу жараённи секинлатиш мумкин, бу иқтисодий фойда ва олдинги буюм 
рақобат қобилиятини тўла йўқотиш пайтигача бозорга янги товар билан чиқиш 
имкониятини беради. 
Рақобат сўзи лотинчадан олинган бўлиб, мақсадга эришиш учун курашни 
билдиради. Бозорда рақибларнинг мақсади харидорни товарни харид қилишга жалб 
қилишдан иборат.
Товар рақобатбардошлигини асосий шарти қуйидаги кўринишга эга бўлган 
худди шундай товарга нисбатан энг катта ялпи фойдали самарадан иборат: 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling