1-мавзу. Саралаш бекатларни лойиҳалаш бўйича илк маълумотларни таҳлил қилиш, лойиҳа тартибини белгилаш


Download 23.44 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi23.44 Kb.
#1595732
  1   2

1-мавзу. Саралаш бекатларни лойиҳалаш бўйича илк маълумотларни таҳлил қилиш, лойиҳа тартибини белгилаш

Лойиҳа топшириқларига биноан қуйидагилар бажарилади:



  1. Берилган станция ишини таҳлил қилиш ва унинг келажак ривожини аниқаш, ҳаракат миадорини ва станцияда қайта ишланувчи вагонлар мивдорини топиш;

  2. Берилган қайта ишланувчи вагонлар миқдори ва саралаш тепалигининг ҳисобий қайта ишлаш қобилиятини ўзаро таққослаш, ҳамда маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда саралаш станциясининг турини танлаш.

  3. Саралаш станцияси принципиал чизмаларининг 2 — 3 вариантини парклар кўринишида чизиб, улардан энг қулайини лойиҳа учун техник —иқтисодий ва технологиявий асослаб танлаш, станцияда саралаш йўналишини аниқлаш;

  4. Танланган чизма учун қабул,жўнатиш ва саралаш паркларидаги, ҳамда транзит поездлари учун қабул —жўнатиш паркларидаги йўллар сони ва поездлар тузиш учун тортиш (вытяжка) манёвр йўлларини ҳисоблаш;

  5. Станция учун саралаш тепалигини лойиҳалаш (саралаш тепалиги баландлигини ва тормоз воситалари қувватини ҳисоблаш, ҳисобий йўлларни бўйлама профилда лойиҳалаш, вагонлар ғилдиракининг эгри чизиқларини, вақт ва тезлик чизиқларини ҳисоблаб чизиш) ва қайта ишлаш қобилиятини ҳисоблаш, саралаш тепалигининг ишлаш технологияси графигини чизиш (саралаш тепалигининг лойиҳаси буйлама 1:1000 миқёсда чизилади).

  6. Танланган ва бажарилган ҳисоблар асосида саралаш станцияси йўл тармоклари ва иншоотларини (1:2000 миқёсда) улчамли чизиш. Чизмада станциянинг асосий техник иншоотлари ва биноларини, локомотив ва юк хўжалиги контурларини, йўналишлар ва корхоналарга тортиш йулларининг уланишини кўрсатиш.

  7. Лойиҳаланган саралаш станциясининг қисқача ишлаш технологиясини ёзиш, станцияда экологик ечимлар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича бажариладиган ишларни ёритиш, фойдаланилган адабиётлар руйхатини тузиш.


Курс лойиҳасини бажариш учун қисқача услубий кўрсатмалар.
Курс лойиҳаси берилган маълумотлар ҳамда темир йўллардан техникавий фойдаланиш қоидалари, лойиҳалаш меъёрий талаблари асосида бажарилиши керак.
Берилган топшириқ асосида янги саралаш станциясини ва унда саралаш тепалигини лойиҳалаш лозим бўлади.
Лойиҳа ҳисоблар, чизма ишлар ва тушунтириш хатидан иборат бўлади. Лойиҳада 2 чизма бажарилади: саралаш станциясининг йўл тармоқлари ва иншоотлари кўрсатилган миқёсий чизмаси ва саралаш тепалигининг лойиҳаси.
Тушунтириш хатида қуйидагилар ёритилиши керак: кириш сўзи, берилган маълумотлар таҳлили, лойиҳаланадиган иншоотларнинг ҳисоблари, станция таркибий элементларининг тавсифи ва принципиал чизмалари, лойиҳа учун танланган вариантни асослаш, станциянинг ишлаш технологияси баёни ва бошқалар. Лойиҳани Республикада темир йўл тармоклари тараққиёти ва келажак йўналишлари билан асослаш керак.

Download 23.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling