1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида
-мавзу Илмий тадқиқотнинг фарази
Download 65.87 Kb.
|
19-мавзу Илмий тадқиқотнинг фарази.
Илмий фараз фан тараққиётининг, янги ихтироларини муҳим таркибий қисмларидир. Бирор илмий ихтиро индукция, олдиндан башоратсиз, тажрибасиз амалга ошмаган. Айниқса педагогик тадқиқотда хатога йўл қўймаслик, натижани ҳар томонлама асослиги илмий фараз алоҳида аҳамиятга эга. Олдиндан аниқ кўра олиш илмий фараз (фанда қабул қилинган гипотеза)дир. Илмий тадқиқот мақсади, вазифасини аниқлагандан кейин экспереминтал (тажрибалар) ўтказиш учун муайян илмий фараз бўлиши, фаразга ҳар сафар таяниш тадқиқот фаолиятининг меъзонидир. Илмий фараз олдиндан тасаввур, фикрий тажриба, тадқиқотнинг ички тизими, тадқиқотниг ҳаракат кучи. Илмий фараз тажрибага, типик ҳаётий мисолларга, мантиқий аналогия, илмий воқелик моделига, келгусида тажрибага текшириладиган мавҳум назарияга асосланади. Аниқ илмий фараз тадқиқот самарадорлигини оширади, тадқиқот бўйича натижага эришади. Тадқиқот бошидаги илмий фараз ишчи гипотеза бўлади. Яхши шакилланган илмий фараз муаммони ҳал этиш фараз асосида эришилган натижаларга кўра истиқболли аниқ гипотеза яратиш имкониятини беради. Муайян илмий фараз чуқур назарияага асосан ифодаланади, унда мавжуд воқелик, натижаларининг педагогик қонуниятлар билан уйғунлиги, мослиги исботланади. Тадқиқотда илмий фараз исботланиш шарт, дастлабги илмий фараз ва эксприментлар натижаси асосидаги муайян илмий фараз таққосланади. Педагогик тадқиқот илмий фарази аниқ натижавий далиллар, мисоллар билан боғлиқ. Ҳар томонлама текширилган натижавий мисоллар, яратилган янгилик, башорат қилиш илмий фаразнинг асослангани тадқиқотнинг меьзонидир. Демак, илмий фаразлар аввало диалектик қонуниятлар педагогиканинг қонуниятларидан келиб чиқса, мукаммал тажрибаларда ва эксприментларда асосланса унинг мукаммаллигидир. Илмий фаразлар тадқиқот мавзусига, қўйилган мақсадга, вазифаларга мос бўлиши изланиш самарадорлигини оширади, изчиллигига эришилади. Дастлаб гипотезани фанга маълум бўлган қонун ва назариялар ёрдамида изоҳлашга ҳаракат қилинади. Гипотеза эмперик тасдиғини топган ёки экспериментал текшириш натижасида рад этилади. Гипотезанинг муҳим шарти экспериментлар ва амалиётда исботланишидир. Илмий тадқиқотчи ўзининг умумий ғоясини бир ёки бир нечта гипотезада ифодалайди. Гипотеза тизими тадқиқот жараёнининг механизимидир. Илмий фаразга қўйиладиган асосий талаблар: 1. Педагогик тадқиқотда энг муҳими нимада? 2. Тадқиқот объектининг таркибий қисми, хусусияти, педагогик воқелик нимада? 3. Ўрганилган жараён моделининг хусусияти қандай? 4. Ўрганилаётган воқеликни моҳияти нимада? 5. Муайян воқелик қандай ҳосил бўлади? 6. Тадқиқот вақти, муддати, қандай? 7. Илмий фаразнинг тажрибада аниқлаш учун қайси метод ва воситалардан фойдаланилади? Демак, тадқиқот жараёнининг ҳал қилувчи таркибий қисми муайян илмий фараз, уни тажрибада, амалиётда исботланишидир. Масалан: Шахс ҳуқуқий ижтимоийлашувунинг назарияси ва амалиёти мавзусидаги диссертация тадқиқотининг илмий фарази қуйидагича башорат қилинади. Илмий фаразнинг тажрибада синалгани тадқиқотни илмий янгилигида ифодаланади. Download 65.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling