1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида


-мавзу .Инновацион фаолият ва инновацион салоҳият


Download 65.87 Kb.
bet13/20
Sana08.04.2023
Hajmi65.87 Kb.
#1341920
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
13-мавзу .Инновацион фаолият ва инновацион салоҳият.

Ҳар қандай тадқиқот янгилиги ижтимоий-иқтисодий аҳамияти билан қимматлидир. Инновация-янгилик деган маънони англатади. Инновацион таълим технологияси, инновацион илмий лойиҳа педагогикада кенг кўлланилмоқда. Шунингдек, инновация илмий тадқиқотларни жаҳон фанига интеграциясини ҳам ифодалайди. ХХI аср илмий ахборотларни глобаллашуви билан ҳарактерлидир. Жамият тараққиётида фаннинг яратувчанлик қудратини ошиб бориши тараққий топган мамлакатлар инновацион лойиҳаларга катта маблағ ажратиб танловлар эълон қилаётгани фикримизнинг далилидир.


Мамлакатимизда бир неча йилдан бери фаолият кўрсатаётган ТЕМПУС каби бир неча уюшмалар инновацион лойиҳалар буюртмачисидир. Япония ўтган асрнинг 50 йиллариданоқ инновацион тадқиқотларга эътибори тез тараққий этишига сабаб бўлди. Фаннинг тараққиёти ва иқтисодиётни жаҳон миқёсида интеграциялашиши глобаллашув тушунчасида ўз ифодасини топмоқда. Дунёга янгича оламшумул нуқтаи назарнинг вужудга келиши, коммуникация воситаларидаги туб ўзгаришлар, инвестициядаги янги жараёнлар глобализациянинг натижасидир. Илмий билишнинг “Глобалистика” ва “Антиглобалистика” соҳалари пайдо бўлди. Демак, инновацион фаолият жаҳон фанига интеграция, аввало, олиб борадиган изланишнинг жаҳоншумул аҳамияти аниқлашдан иборат. Шунингдек интернет тармоғи орқали жаҳон илмий янгиликларидан баҳраманд бўлишни тақазо этади.
Таълим соҳасида бирлашган миллатлар ташкилоти қошидаги ЮНЕСКО ҳар йили инновацион технологиялар бўйича халқаро конференциялар ташкил этмоқда, ўрганаётган мавзу бўйича жаҳондаги янгиликлардан хабардор бўлиш инновацион фаолиятнинг таркибий қисмидир. Шунингдек, инновацион фаолият мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг педагогик асосларига бағишланган лойиҳалар устида иш олиб бориш, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган инновацион тадқиқотлар илмий-амалий аҳамиятга эга бўлади.
Масалан, маҳаллий касбларга ёшларни йўллаш педагогик-псиҳологик иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш мамлакат тараққиётига хизмат қилади.
Кўпгина инновацион лойиҳалар ҳар йили ўтказилаётган танловларда муваффаққият қозонгани фикримизнинг далилидир. Жамиятни барча соҳасини педагоглаштириш муаммоси доимо долзарб бўлиб қолди.



Download 65.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling